Ўзбекистон

Ўзбекистонда аҳолининг сувдан қарздорлиги 1,3 трлн сўмга етди

Бугунги кунга қадар дебитор қарздорликларни қисқартириш бўйича судларга 71,5 млрд сўмлик даъво аризалар киритилган.

Ўзбекистонда аҳолининг сувдан қарздорлиги 1,3 трлн сўмга етди

 

Республика бўйлаб истеъмолчиларнинг ичимлик суви ва оқова хизматлардан дебитор қарздорлиги 1 трлн 369 млрд сўмни ташкил этмоқда. Бу ҳақда «Ўзсувтаъминот» АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов маълум қилди.

 

Маълум қилинишича, бугунги кунда республикада истеъмолчиларнинг дебитор қарздорлиги 1 триллион 369 миллиард сўмни  ташкил этмоқда. Шундан жисмоний истеъмолчиларнинг қарздорлиги 1 триллион 165 миллиард сўмни ташкил этса, 204 миллиард сўмлик қарздорлик юридик истеъмолчиларнинг ҳиссасига тўғри келяпти.

 

Шунингдек, бугунги кунга қадар дебитор қарздорликларни қисқартириш бўйича судларга жами 13 873 та 71 миллиард 523 миллион сўмлик даъво аризалар киритилган. Шундан 5 761 та ариза юзасидан 45 миллиард 168 миллион сўм ундирилиши бўйича суд томонидан қарор қабул қилган.

 

Судларга Республика бўйича энг кўп даъво аризалари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти сув таъминоти корхоналари томонидан чиқарилган бўлиб, ҳар бир ҳудуддан 4 236 тани ташкил этади.

 

Бундан ташқари, МИБга 31 миллиард 37 миллион сўмлик 5 897 та ижро варақалари берилган бўлса, шундан 3 292 та ариза ишининг 14 миллиард 991 миллион сўмлик маблағлари ундирилган.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.