Жаҳон

АҚШ Туркия ва Украина дон экспорт йўлларини кенгайтириш бўйича музокара ўтказмоқда

АҚШ Украина портларига борадиган кемаларни ҳимоя қилиш учун барча потенциал вариантларни, жумладан, ҳарбий аралашувни ўрганмоқда.

АҚШ Туркия ва Украина дон экспорт йўлларини кенгайтириш бўйича музокара ўтказмоқда

 

Қўшма Штатлар Туркия, Украина ва қўшни давлатлар билан муқобил дон экспорт йўналишларини кенгайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда, деб ёзади The Wall Street Journal манбаларга таяниб.

 

Режага кўра, октябргача Украина Дунай бўйлаб ойига 4 миллион тонна дон экспорт қилади, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг катта қисми дарё ва Қора денгиз орқали Руминия портларига, кейин эса бошқа йўналишларга ташилади. АҚШ Дунай дарёсидаги Украина портларига борувчи кемаларни ҳимоя қилиш учун барча потенциал вариантларни, жумладан, ҳарбий вариантларни ўрганмоқда, деди АҚШ расмийси.

 

Бу йўналиш Қора денгиз йўналишидан узоқроқ ва қимматроқ, деб таъкидлайди WSJ, бироқ Россия келишувни узайтиришдан бош тортганидан кейин у муносиб альтернативга айланиши мумкин. Ғарб давлатлари ва Киев ёзги ва кузги ҳосилни жўнатиш вақти етмасдан Москва келишувни бажармасликка тайёрланмоқда.

 

Украинанинг экспорт салоҳиятини ошириш бўйича ишлар Туркия ва БМТнинг Россияни Қора денгиз ташаббусини амалга оширишга қайтаришга уринишлари билан параллель равишда олиб борилмоқда, дея хабар беради газета манбалари. Исмини ошкор этмаган дипломатларга кўра, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Москвани сентябрь ойи бошида, йиғиб олинган ғалла тўплана бошлагунча шартномани қайта тиклашга мажбурлаш учун босим остида, дейди юқори мартабали мулозимлар.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.