Жаҳон

Боррел Россияни «ядро қуролига эга ёқилғи қуйиш шохобчаси» деб атади

Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Хитойни Россиядан фарқли ўлароқ, бугунги кунда бироз келишмовчиликлар мавжуд бўлган «ҳақиқий геосиёсий ўйинчи» эканини таъкидлади. Шунингдек, у Россия иқтисодиётини ҳақиқий геосиёсий ўйинчилар иқтисодига нисбатан жуда кичик деб атади.

Боррел Россияни «ядро қуролига эга ёқилғи қуйиш шохобчаси» деб атади

 

Россия иқтисодиёти ҳақиқий геосиёсий ўйинчилар иқтисодига нисбатан жуда кичик, мамлакат кўпроқ «эгасида атом бомбаси бор ёқилғи қуйиш шохобчаси»га ўхшайди. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг ташқи ишлар бўйича олий вакили Жосеп Боррел El Pais газетасига берган интервьюсида маълум қилди.

 

Европа Иттифоқи ва Хитой ўртасидаги муносабатлар ҳақида гапирар экан, Боррел Пекин Москвадан фарқли ўлароқ, бугунги кунда бироз келишмовчиликлар мавжуд бўлган «ҳақиқий геосиёсий ўйинчи» эканини таъкидлади.

 

«Биз халқаро тизимнинг қутбланишига ҳисса қўшишдан манфаатдор эмасмиз, бу икки қутбли дунёга олиб келади ва иккита рақобатлашувчи технологик тизимнинг пайдо бўлишига сабаб бўлиб, ҳаммани у ёки бу бирини танлашга мажбур қилади. Шубҳасиз, биз Қўшма Штатларга яқинмиз, аммо бу бизнинг ўз манфаатларимиз йўқ дегани эмас», — дея қўшимча қилди Европа дипломатияси раҳбари.

 

Боррел, шунингдек, Украинага ҳарбий ёрдам беришдан бош тортиш тинчликка олиб келмаслигини айтди. Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбарининг қўшимча қилишича, Европа тинчлик музокараларига эришиш учун барча имкониятларни ишга солмоқда. Унинг таъкидлашича, агар Украинадаги можаро бўлмаганида, Киевнинг Европа Иттифоқига қўшилиши йилларга чўзилган бўларди.

 

Шу билан бирга, Боррел Украинанинг ЕИга аъзо бўлиш истиқболини «жиддий муаммо» деб атади: «Агар у эртага аъзо бўлса, у ягона маблағ олувчига айланади. Қолганларнинг ҳаммаси мамлакат сармоядорига айланади».

 

Маълумот учун, республикачи сенатор Жон Маккейн илк бор 2014 йилда Украина шарқида можаро бошланганидан кейин Россияни «ёқилғи қуйиш шохобчалари мамлакати» деб атаган. Шундан сўнг, 2020 йилда Путин Россия «ёнилғи қуйиш шохобчалари мамлакати» эмаслигини таъкидлаганди. Бироқ унинг қўшимча қилишича, Россия бюджетининг 70 фоизи бўлмаса ҳам катта қисми нефть ва газ даромадлари ҳисобига шаклланади.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.