Жаҳон

Ҳарбийларнинг бир қисми ва Байден маъмурияти Қримга Украина зарбаларига шубҳа билан қарамоқда

Бугунги кунда Қримнинг учдан бир қисми АҚШ томонидан тақдим этилган HIMARS ракета тизимларининг зарба масофасида жойлашган.

Ҳарбийларнинг бир қисми ва Байден маъмурияти Қримга Украина зарбаларига шубҳа билан қарамоқда

 

Баъзи америкалик ҳарбий амалдорлар ва АҚШ президенти Жо Байден маъмуриятидаги амалдорлар Украинанинг Россия томонидан аннекция қилинган Қримга Россия ҳарбий логистика занжирларини бузиш учун зарбалар беришни ўз ичига олган стратегиясига шубҳа билан қарашади. Бу ҳақда манбаларга таяниб CNN хабар бермоқда.

 

Телеканалнинг таъкидлашича, баъзи АҚШ ҳарбийлари ва расмийлари Украинанинг Қримга қилган ҳужумларини энг яхши ҳолатда талофатсиз қизил чизиқни кесиб ўтиш, энг ёмони эса қимматли ресурсларни исроф қилиш деб ҳисоблайди.

 

АҚШ Мудофаа вазирлигининг юқори мартабали мулозимининг CNN телеканалига айтишича, Қримга қилинган ҳужумлар «русларни бироз мувозанатдан чиқарган, аммо улар ҳал қилувчи ҳеч нарса қилмаяпти». «Агар улар [Киев] қарши ҳужумга эътибор қаратишса, эҳтимол ҳамма учун яхши бўларди», - дея қўшимча қилди у.

 

Ғарб разведка хизматининг юқори мартабали ходимига кўра, ҳозирда яриморолнинг учдан бир қисми АҚШ томонидан тақдим этилган HIMARS ракета тизими масофасида жойлашган. Шу муносабат билан Украина Россиянинг Қримдаги ўқ-дорилар омборлари ва бошқа логистика ва таъминот объектларига қарши зарбаларни кучайтирди, деб хабар қилди CNN манбаси.

 

Қримдаги ҳужумлар Украинанинг аксил-ҳужум стратегиясининг ажралмас қисми бўлиб, у ярим оролни изоляция қилиш ва Россиянинг Украина материкидаги ҳарбий амалиётларини қўллаб-қувватлашини қийинлаштиришга қаратилган, деди украиналик манба телеканалга.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.