0

Коинотда сўроқ белгисига ўхшаш объект аниқланди

У Ердан 1470 ёруғлик йили узоқликда жойлашган.

Коинотда сўроқ белгисига ўхшаш объект аниқланди

 

Жеймс Уэбб космик телескопи сўроқ белгисига ўхшаш коинот объектини топди. Бу ҳақда “Янги Ўзбекистон” нашри ёзмоқда.

 

Хусусан, фотосуратда Herbig-Haro 46/47 деб номланган бир жуфт ёш юлдузлар тасвирланган. Сомон йўли галактикасидаги Ердан 1470 ёруғлик йили узоқликда жойлашган бу юлдузлар ҳали ҳам фаол шаклланиб, бир-бирини яқин масофада айланиб чиқади.

 

Тадқиқотчи Кристофер Бриттнинг фикрича, бу сирли объект Ердан миллиардлаб ёруғлик йили узоқликда жойлашган икки галактиканинг бирлашишидан юзага келган бўлиши мумкин.

 

Унинг сўзларига кўра, аксарият галактикалар ўз мавжудлиги давомида бир неча марта шу тарзда ўзаро таъсирга киришади, лекин бу жараён узоқ давом этмайди.

 

Шунингдек, у келажакда бизнинг Сомон йўли галактикамиз ҳам Андромеда галактикаси билан бирлашиши мумкинлигини қўшимча қилди. Олимларнинг фикрига кўра, бу тахминан тўрт миллиард йилдан кейин содир бўлади, аммо у қандай шакл ҳосил қилиши номаълум.

 

custom img

Макрон Навалний вафотининг икки йиллиги муносабати билан баёнот берди

Франция президенти унинг ўлими “атайлаб содир этилгани аён бўлди” дея таъкидлади.

custom img

Эмомали Раҳмон қаерда?

Сўнгги 10 кун ичида бирор марта ҳам давлат йиғилишларида иштирок этмаган Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон ҳақида ижтимоий тармоқларда унинг вафот этгани ҳақида турли миш-мишлар пайдо бўлди.

custom img

Туркманистонда 50 дан ортиқ фармон билан оммавий кадрлар ўзгариши амалга оширилди

Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар, ҳокимлар ва бир қатор давлат идоралари раҳбарларида ўзгаришлар бўлди.

custom img

Украинанинг собиқ энергетика вазири пул ювишда айбланмоқда

Герман Галущенко 15 феврал куни ҳибсга олинди.

custom img

Қирғизистонда бир кунда уч вазир ишдан олинди

Транспорт, экология ва фавқулодда вазиятлар вазирликларида раҳбарият ўзгарди.

custom img

Ташиев билан дўстлигимиз сақланади, аммо у давлат хизматига қайтмайди — Жапаров

Қирғизистон президенти собиқ хавфсизлик раҳбари Камчибек Ташиев билан учрашди.

custom img

АҚШнинг Мадурони қўлга олиш операцияси қарийб 3 млрд долларга тушди — Bloomberg

Ҳарбий флот ва авиация техникаларининг жойлаштирилиши миллиардлаб доллар харажат талаб қилган.

custom img

Туркманистон миллий хавфсизлик вазири лавозимидан озод этилди

Аввалроқ Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев лавозимидан озод этилган эди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"