Фарғонада 20 ёшли келин ўз жонига қасд қилди
Ҳолат юзасидан суд тиббий экспертиза тайинланган.

Ижтимоий тармоқларда Фарғонада танасида калтакланиш излари билан вафот этган аёл ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура маълумот берди.
Аниқланишича, 20 август куни Ўзбекистон туманида яшовчи 20 ёшли аёл яшаш уйида ўз жонига қасд қилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда. Шунингдек, ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд тиббий экспертиза тайинланган.







