Жаҳон

Россияда мактаб ўқув дастурига дронлар мавзуси киритилди

Россияда мактаб ўқувчиларига уруш шароитида дронлардан жанговар фойдаланиш асослари ўргатилади

Россияда мактаб ўқув дастурига дронлар мавзуси киритилди

 

Россияда мактабларда юқори синф ўқувчилари дронлардан урушда фойдаланишга ўргатилади.

 

«РИА Новости»нинг хабар беришича, янги ўқув йилидан бошлаб 10-11-синф ўқувчилари учун бошланғич ҳарбий тайёргарлик бўйича мактаб ўқув дастурига дронлар мавзуси киритилган.

 

Унга кўра, мактаб ўқувчиларига нафақат разведка ишларини олиб бориш ва жанг майдонида дронлардан фойдаланиш, балки душманнинг учувчисиз учоқларига қарши туриш ҳам ўргатилади.

 

Бундай курс бир ой олдин Россия Федерацияси Федерация Кенгашида эълон қилинган эди. Мудофаа вазирлиги ва Таълим вазирлиги эса ғояни қўллаб-қувватлаганди.

 

Россия ОАВларининг ёзишича, мактаб ўқувчилари учун ҳарбий тайёргарлик янги ўқув йилидан бошлаб ҳаёт хавфсизлиги дарсларининг бир қисми сифатида пайдо бўлади.

custom img

Кобулдаги хусусий мактабда портлаш содир бўлди, ўқувчилар жароҳатланди

Ўқувчилар дарслардан чиққанидан кейин мактаб ҳовлисига граната отилган.

custom img

Қозоғистонда 19 ёшли ўзбекистонлик келин вафот этди

У ўлимидан олдин дугонасига эри ширинлик туфайли уни урганини айтган.

custom img

Трамп Макка келишувини Яқин Шарқнинг бирлашуви деб атади

АҚШ президенти мазкур битим минтақа давлатларининг ўзини ҳимоя қилиш имкониятларини кучайтиришини таъкидлаган.

custom img

Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

Маневрларда Жанубий Кореянинг қарийб 18 минг ҳарбий хизматчиси қатнашмоқда.

custom img

“Исроил минтақадаги урушларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи” – Эрдўған

Туркия президенти Анқара тинчликка таҳдид қилинадиган ҳолатда урушдан қочмаслигини билдириб, Исроилнинг Ғазо ва Ливандаги ҳарбий амалиётларини кескин танқид қилди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ядровий қурол ишлатиши мумкин

Собиқ конгрессмен АҚШ Эронга қарши ядровий қурол қўллаш эҳтимолини муҳокама қилаётганини маълум қилди.

custom img

Эрон АҚШ аскарларини қўлга олган ёки ўлдирганлар учун мукофот белгилади

Аёллар учун мукофот миқдори икки баравар бўлиши айтилди.

custom img

Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали қўмондони йўқ қилинганини маълум қилди

IDF қўмондоннинг Исроил ҳарбийларига қарши ҳужумларни, жумладан, дрон ҳужумларини тайёрлашда иштирок этганини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"