Жаҳон

Африка иттифоқи Нигерни ташкилотдан чиқариб юборди

Африка иттифоқи сешанба куни Нигердаги яқинда рўй берган ҳарбий тўнтаришни қоралаб, ташкилотдаги аъзолигини тўхтатиш тўғрисида қарор эълон қилди.

Африка иттифоқи Нигерни ташкилотдан чиқариб юборди

 

Африка иттифоқи сешанба куни Нигердаги яқинда рўй берган ҳарбий тўнтаришни қоралаб, Нигернинг ташкилотдаги аъзолигини тўхтатиш тўғрисидаги қарор эълон қилди, дея хабар берди Xinhuа агентлиги.

 

Баёнотда қайд этилишича, БМТ Тинчлик ва хавфсизлик кенгаши яқинда бўлиб ўтган йиғилишда Нигердаги вазиятни муҳокама қилган. У 26 июлдаги давлат тўнтаришини қоралаб, Нигер қуролли кучларини мамлакат ва халқ манфаатларини биринчи ўринга қўйишга, зудлик билан ва сўзсиз ҳарбий лагерларга қайтишга чақирди.

 

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тинчлик ва хавфсизлик кенгаши Нигернинг мамлакатда конституциявий тузум самарали тикланмагунча, БМТ ва унинг институтларининг барча фаолиятидаги иштирокини зудлик билан тўхтатишга қарор қилди, дейилади баёнотда.

 

Шунингдек, БМТ Ғарбий Африка давлатлари иқтисодий ҳамжамиятининг (ЭКОВАС) Нигерда конституциявий тартибни дипломатик йўллар билан тиклаш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатларини тўлиқ қўллаб-қувватлаши қайд этилган.

 

Маълумот учун: жорий йилнинг 26 июль куни Нигер Президент гвардияси отряди мамлакат президенти Муҳаммад Базумни ҳибсга олди. Ўша оқшом давлат тўнтариши иштирокчилари давлат телевидениеси орқали Ватан мудофааси бўйича Миллий кенгаш ташкил этилгани, Базум президентликдан четлаштирилиб, ҳокимият ҳарбийларга ўтгани ҳақида эълон қилди.

 

Улар, шунингдек, конституция ва барча давлат институтлари фаолияти тўхтатилгани ва Африканинг ғарбий қисмидаги мамлакат чегаралари ёпилганини эълон қилди. Нигер чет эл давлатларининг ҳарбий аралашуви таҳдидини баҳона қилиб, мамлакат устидаги ҳаво ҳудудини ёпди. Африканинг Нигер давлатида рўй бераётган воқеалар жаҳон оммавий ахборот воситаларининг диққат марказида. Қизиқишнинг ортиши Нигерда асосан Европа Иттифоқи томонидан импорт қилинадиган ураннинг катта захираларига эга экани, шунингдек, Саҳел минтақасидаги умумий хавфсизлик ҳолати билан боғлиқ.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

2026 йил бошидан буён мамлакатда 5 412 та касалланиш ҳолати қайд этилган.

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

Украина президенти мамлакат ўз ҳудудларини Россия таркибига қўшилган деб тан олмаслигини таъкидлади.