Ўзбекистон

Ўзбекистонда Озарбайжон тажрибаси асосида фундук етиштирилади

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида фундук етиштириш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ўзбекистонда Озарбайжон тажрибаси асосида фундук етиштирилади

 

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида фундук етиштириш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.

 

Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга давлат ташрифи дастури доирасида Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов “Аграрко” компанияси директори Жовид Казимов билан учрашди.

 

“Учрашувда икки давлат ўртасида ўрмон ёнғоғини етиштириш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди”, — дейилади хабарда.

 

Музокаралар чоғида ўрмон ёнғоғини Ўзбекистонда етиштириш ва уни қайта ишлаш бўйича йирик лойиҳани амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Озарбайжонда давлат ташрифи билан бўлиб турибди. Ташрифнинг биринчи кунида Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида Олий давлатлараро кенгаш ташкил этиш тўғрисидаги шартномани имзолашди. Шунингдек, ташриф доирасида давлатлар, ҳукуматлар ва идоралар даражасида 15 та ҳужжат қабул қилинди.

custom img

Афғонистондан келган юк машинаси текширилди: 52,5 кг наркотик топилди

«Айритом» чегара божхона постига кириб келган юк машина тиркамасининг полига яширилган ўрамлардан 42,3 килограмм гашиш ва 10,2 килограмм опий топилган.

custom img

Қашқадарёда 4 ёшли қизнинг ўлими: оиладаги бошқа бола васийга топширилди

Аввалроқ 4 ёшли қизча ўгай онасининг калтаклаши оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Киев ва Москва зарбалар алмашди: 5 киши ҳалок бўлди

Ҳужумлар чоғида Одесса вилоятида Либерия байроғи остида сузаётган кема ва Киевдаги Шимолий кўприк ҳам нишонга олинган. Украина Россия босиб олган ҳудудларга зарба берган.

custom img

Маҳкумларни ватанига ўтказиш: Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги битим ратификация қилинади

Битимга кўра, озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган маҳкумлар жазонинг қолган қисмини фуқароси бўлган давлатда ўташи учун ўтказилиши мумкин.

custom img

Ўгай қизини ўлдирди: Қашқадарёда 4 ёшли қиз ўгай онаси уриши оқибатида вафот этди

Бош қисмидан жиддий жароҳат олган қизалоқнинг соғлиғи кескин ёмонлашган ва у шу куни ҳаётдан кўз юмган.

custom img

Янгиҳаётда қурилаётган масжидда ёнғин: қутқарувчилар етиб борди

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

custom img

Қалбаки пуллар ва “босмахона”: Наманганда 51,5 млн сўмлик қалбаки пуллар аниқланди

Пуллар тайёрлаб сотганликда гумонланган икки шахс ушланган.

custom img

Тирбандлик ва хавфсизлик масаласи: Зангиотада янги темирйўл ўтказгичи очилди

Янги иншоот транспорт оқимини тартибга солиш, тирбандликларни камайтириш ва ҳайдовчи ҳамда пиёдалар учун хавфсиз ҳаракатланишни таъминлашга хизмат қилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"