Бахтиёр Саидов Туркманистоннинг янги элчиси билан учрашди
ТИВ раҳбари элчидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Туркманистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Шадурди Мередовдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.
“Сўнгги йилларда алоқаларимиз мисли кўрилмаган даражада кенгайганига гувоҳ бўлдик. Эришилган ютуқлар талайгина, янада кўпроғи эса ҳали олдинда”, - дея ёзди Саидов ўзининг Телеграм-каналида.
Вазир элчига мамлакатдаги фаолияти мобайнида муваффақиятлар тилаган.







