Ўзбекистон

Республика ишчи гуруҳи Бухородаги муаммоларни ўрганди

Жумладан, йўл, коммуникация тармоқлари, инфратузилма ҳолатини яхшилаш мақсадида жами 12,6 километр ички йўлларга асфальт, бетон қопламаси ётқизиш ҳамда шағаллаштириш ишлари бажарилди.

Республика ишчи гуруҳи Бухородаги муаммоларни ўрганди

 

Республика ишчи гуруҳининг жойларда ижтимоий-иқтисодий вазиятни ўрганиш ҳамда «Обод хонадон», «Обод кўча» ва «Обод маҳалла» мезонларини жойларда жорий этиш, аҳоли билан мулоқот ўтказиш ва муаммоларни бартараф бўйича фаолияти Бухоро вилоятида давом этмоқда.

Хусусан, Президент маслаҳатчиси ўринбосари бошчилигида тезкор штаб ва вилоятнинг 4 та сектори кесимида ишчи гуруҳлар ташкил этилиб, ҳар бир гуруҳга Президент Администрацияси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Халқ қабулхоналарининг масъул ходимлари, 15 та республика вазирлик ва идоралари ҳамда вилоят, туман ва шаҳар секторлари, соҳавий ташкилотлар раҳбарлари жалб этилди.

 

Ҳудудда аҳоли учун долзарб бўлиб турган муаммоларни ҳал этиш бўйича қатор ишлар амалга оширилди.

 

Жумладан, йўл, коммуникация тармоқлари, инфратузилма ҳолатини яхшилаш мақсадида жами 12,6 км ички йўлларга асфальт, бетон қопламаси ётқизиш ҳамда шағаллаштириш ишлари бажарилди.

Электр таъминотини яхшилаш учун 101 дона темир-бетон таянчлар ўрнатиш ҳамда 1,5 км электр тармоқ тортиш ишлари бажарилди. Ичимлик сувини яхшилаш учун янгидан 1 600 метр ичимлик суви тармоғи тортилди.

Аҳоли соғлиғини сақлаш масалалари ҳам Республика ишчи гуруҳи эътибори марказида бўлди. Шофиркон туманида мақсадли тиббий кўрик ташкил этилиб, кўрик  давомида 343 нафар фуқаролар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Шундан, тиббий кўрик жараёнида 305 нафар фуқароларда турли касалликлар аниқланди, 46 нафар бемор туман ва вилоят муассасаларида даволанишга муҳтож деб топилиб, уларга даволаниш ва диагностика учун бепул йўлланмалар берилди.

 

Аҳоли орасида тадбиркорликни ривожлантириш, бандлик масалаларини ҳал этиш мақсадида тижорат банклари томонидан 719 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига 68 107,8 млн сўм миқдорида кредитлар ажратилиши таъминланди. Шундан, оилавий тадбиркорлик йўналишида 191 та, хизмат кўрсатиш соҳасига 6 та, қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш йўналишида 10 та, саноатни  ривожлантириш йўналишида 2 та фуқарога кредит маблағлари ажратилди.

 

Шунингдек, 5 нафар ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида уларнинг тикувчилик касбини эгаллаганлигини инобатга олиб, “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 23,5 млн сўмга тикув машиналари олиб берилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган ҳамда ногиронлиги бўлган 91 нафар хотин-қизларга “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан жами 120,1 млн сўм моддий ёрдам пуллари олиб берилди, 3 нафар фуқарога жами 19,2 млн сўм миқдорида субсидия маблағлари эвазига тикувчилик фаолиятини бошлаш учун пресс асбоб-ускунаси ва умумий овқатланиш фаолияти учун зарур бўлган газ плиталари топширилди.

 

 Ишлар давом этмоқда.

 

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.