Ўзбекистон

Тошкентда автобусларнинг «заправка»ларда навбатда туриб қолаётгани бўйича маълумот берилди

«Тошшаҳартрансхизмат»нинг маълум қилишича, айрим ёқилғи қуйиш шахобчалари ёпилганлиги сабабли навбатлар юзага келган.

Тошкентда автобусларнинг «заправка»ларда навбатда туриб қолаётгани бўйича маълумот берилди

 

Ижтимоий тармоқларда автобуслар ёқилғи қуйиш шахобчаларида навбатда туриб қолганлиги акс этган видеолар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан «Тошшаҳартрансхизмат» расмий маълумот берди.

 

Унда қайд этилишича, айрим ёқилғи қуйиш шахобчалари ёпилганлиги сабабли «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ тасарруфидаги автобусларни табиий газ билан таъминлаш учун бошқа ёқилғи қуйиш шохобчаларига юборилган. Бу эса ўз навбатида ёқилғи қуйиш шохобчаларида навбатлар пайдо бўлишига олиб келган.

 

Таъкидланишича, мазкур масалани ҳал этиш мақсадида, Тошкент шаҳар ҳокимлигида «Ҳудудгазтаъминот” АЖ ва «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ иштирокида тезкор ишчи гуруҳ тузилган.

 

Унга кўра, ҳозирда пойтахтдаги мавжуд метан «заправка»ларида «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ тасарруфидаги автобуслар учун қўшимча ёқилғи қуйиш станциялари ажратилган ҳамда табиий газда ҳаракатланадиган автобусларнинг узлуксиз ишлаши бўйича барча чора-тадбирлар кўрилмоқда.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"