Ўзбекистон

Тошкентда бепул автобус йўналиши йўлга қўйилди

Тошкент метрополитенинг Юнусобод йўналишидаги айрим бекатларнинг вақтинчалик ёпилиши сабабли ташкил этилаётган мазкур йўналишдаги автобуслар ҳар куни соат 05:00 дан 00:00 га қадар 3 дақиқалик интервал билан ҳаракатланади.

Тошкентда бепул автобус йўналиши йўлга қўйилди

 

«Тошшаҳартрансхизмат»нинг маълум қилишича, 26 августдан бошлаб метрополитен йўналишининг «Юнусобод» ва «Туркистон» станциялари ишга туширилгунга қадар 2м-сонли «Юнусобод 12-даҳаси – Шахристон метроси» оралиғида вақтинчалик хизмат кўрсатувчи бепул метробус йўналиши ташкил этилмоқда.

 

Мазкур ташкил этилаётган вақтинчалик метробус йўналишидаги ҳаракат жадваллари сони «King Long» русумли 10 та автобуслар асосида ташкил этилади.

 

Қайд этилишича, йўналишнинг иш тартиби 3 дақиқалик оралиқ интервал билан соат 05:00 дан 00:00 га қадар этиб белгиланган. Йўналиш Юнусобод мавзеси 12-даҳа бекатидан Юнусобод, «Туркистон» ва «Шахристон» метро бекатлари орқали тўхтаб ҳаракатланади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 26 август кунидан бошлаб Тошкент метрополитени «Юнусобод» йўналишининг «Юнусобод» ва «Туркистон» бекатлари режали профилактик ишлар сабабли 4 ой муддатга ёпилиши ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Туркманистонга борди

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Туркманистонга борди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашуви ҳамда МДҲ саммитида иштирок этади.

Таълимда сунъий интеллект ва инглиз тилидаги дарслар: Президентга янги таклифлар тақдим этилди

Таълимда сунъий интеллект ва инглиз тилидаги дарслар: Президентга янги таклифлар тақдим этилди

Тақдимотда таълим сифатини ошириш, педагогларга методик ёрдамни кучайтириш ва тизимда замонавий ёндашувларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашди: ҳафта охиригача давом этади

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашди: ҳафта охиригача давом этади

Бундай ҳолатлар тунги ва эрталабки вақтларда қисқа муддатли кузатилиши мумкин.

Президент Шавкат Мирзиёев Денис Мантуров бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Денис Мантуров бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди

Учрашувда ҳамкорлик лойиҳалари муҳокама қилинди.

“Док-1 Макс” иши: жабрланувчиларга 16,7 млрд сўм товон пули тўланди

“Док-1 Макс” иши: жабрланувчиларга 16,7 млрд сўм товон пули тўланди

Ҳозирда қолган 61,3 млрд сўм зарарни ундириш юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари давом этмоқда.

Иркутскдаги ўлат гумони: Ўзбекистоннинг эпидемиологик вазияти қандай?

Иркутскдаги ўлат гумони: Ўзбекистоннинг эпидемиологик вазияти қандай?

Санэпидқўмита эпидемиологик вазият юзасидан изоҳ берди.

48,5 кг наркотик: Афғонистондан Ўзбекистонга олиб кирилаётган юк машинаси ушланди

48,5 кг наркотик: Афғонистондан Ўзбекистонга олиб кирилаётган юк машинаси ушланди

Божхона постида юк машинаси текширилганда, унинг пол қисми остидан 98 та ўрам яширилган наркотик модда топилди.

Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган халқаро анжуман иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган халқаро анжуман иштирокчиларига табрик йўллади

Президент дунёда 645 миллиондан ортиқ одам очликдан азият чекаётганини таъкидлаб, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун халқаро ҳамкорликни кучайтиришга чақирди.