Ўзбекистон

Тошкентда имом-хатибнинг кэшбек бўйича чиқиши кескин мунозараларга сабаб бўлмоқда

Ҳолатда Мусулмонлар идораси муносабат билдирди.

Тошкентда имом-хатибнинг кэшбек бўйича чиқиши кескин мунозараларга сабаб бўлмоқда

 

24 август куни Тошкент шаҳридаги “Имом Термизий” жоме масжиди имом-хатиби Исоқжон Бегматовнинг солиқлар ва “кэшбэк” иловаларидан фойдаланиш тўғрисидаги ўзбошимчалик ила қилган чиқиши кескин мунозараларга сабаб бўлди. Айниқса, савдо билан шуғулланганлик учун солиқ тўлаш, касса аппарати ишлатиш ва “кэшбэк” иловаларини жорий этиш ҳақидаги имом-хатибнинг чиқишига ҳақли эътирозлар билдирилди.

 

Таъкидланишича, И.Бегматовнинг мазкур қарашлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси муносабатини мутлақо ифода этмайди, балки унинг ўзбошимчалик ила айтган шахсий фикридир. Фатво маркази томонидан ушбу фаолият тури батафсил ўрганилиб, «Кешбэк» каби иловалар орқали келиб тушадиган маблағ, мукофот ёки бонус жоизлиги ҳақида авваллари икки марта фатво берилган. Бунда ғарар (алдов) ва рибо аралашмаслиги шарт қилинган.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан аввал ижрога йўналтирилган ҳужжатларда имом-домлалар амалдаги қонунчилик талабларига риоя этишлари, меҳнат мажбуриятларига амал қилишлари ҳамда мунозарага сабаб бўлувчи чиқишлар қилмасликлари қатъий белгилаб қўйилган.

 

“Афсуски, Исоқжон Бегматов мазкур чиқишида меъёрий ҳужжатлар талабларини бузиб, ушбу йўналишдаги буйруқлар, ички тартиб қоидалар ҳамда меҳнат мажбуриятларига амал қилмагани маълум бўлди.

 

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ички назорат комиссияси шу йил 25 август куни Тошкент шаҳридаги “Имом Термизий” жоме масжиди имом-хатиби Исоқжон Бегматов хатти-ҳаракатини кўриб чиқади”, – дейилади хабарда.

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Туркманистонга борди

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Туркманистонга борди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашуви ҳамда МДҲ саммитида иштирок этади.

Таълимда сунъий интеллект ва инглиз тилидаги дарслар: Президентга янги таклифлар тақдим этилди

Таълимда сунъий интеллект ва инглиз тилидаги дарслар: Президентга янги таклифлар тақдим этилди

Тақдимотда таълим сифатини ошириш, педагогларга методик ёрдамни кучайтириш ва тизимда замонавий ёндашувларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашди: ҳафта охиригача давом этади

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашди: ҳафта охиригача давом этади

Бундай ҳолатлар тунги ва эрталабки вақтларда қисқа муддатли кузатилиши мумкин.

Президент Шавкат Мирзиёев Денис Мантуров бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Денис Мантуров бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди

Учрашувда ҳамкорлик лойиҳалари муҳокама қилинди.

“Док-1 Макс” иши: жабрланувчиларга 16,7 млрд сўм товон пули тўланди

“Док-1 Макс” иши: жабрланувчиларга 16,7 млрд сўм товон пули тўланди

Ҳозирда қолган 61,3 млрд сўм зарарни ундириш юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари давом этмоқда.

Иркутскдаги ўлат гумони: Ўзбекистоннинг эпидемиологик вазияти қандай?

Иркутскдаги ўлат гумони: Ўзбекистоннинг эпидемиологик вазияти қандай?

Санэпидқўмита эпидемиологик вазият юзасидан изоҳ берди.

48,5 кг наркотик: Афғонистондан Ўзбекистонга олиб кирилаётган юк машинаси ушланди

48,5 кг наркотик: Афғонистондан Ўзбекистонга олиб кирилаётган юк машинаси ушланди

Божхона постида юк машинаси текширилганда, унинг пол қисми остидан 98 та ўрам яширилган наркотик модда топилди.

Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган халқаро анжуман иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган халқаро анжуман иштирокчиларига табрик йўллади

Президент дунёда 645 миллиондан ортиқ одам очликдан азият чекаётганини таъкидлаб, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун халқаро ҳамкорликни кучайтиришга чақирди.