Ўзбекистон

“Ўзгидромет” 1 сентябрь учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди

Бугун республикада булутли ҳаво бўлиши кутилмоқда.

“Ўзгидромет” 1 сентябрь учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди

«Ўзгидромет» 1 сентябрь куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво прогнозини маълум қилди.

 

Унга кўра, бугун Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-17, кундузи 26-28 даража илиқ бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Кечаси 11-16, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.

 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-18, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 14-19 даража илиқ, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.

 

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

custom img

Жиззахда она-болалар МИБ орқали яшаш хонадонига қайтди

Маълум бўлишича, она ва унинг уч нафар болалари турмуш ўртоғининг уйига киритилмаётган бўлган.

custom img

Пискентда алиментдан қарздор ота хонтахта тагидан топилди

Маълум бўлишича, эркак алиментни мунтазам тўламай келган, қарздорлик эса 40 млн сўмдан ортиб кетган.

custom img

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 41 миллиард доллардан ошди

Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,4 фоиз ўсиш қайд этилган бўлсада, импорт ҳажмининг кескин ортиши ташқи савдо балансида 9,2 миллиард долларлик манфий сальдо юзага келишига олиб келди.

custom img

Наманганда банкдан қарздорлик сабаб юк машиналари хатланди

Маълум бўлишича, МЧЖнинг банкдан 5 млрд қарздорлиги бўлган.

custom img

Ўзбекистонда ажримларнинг қарийб ярми фарзандсиз оилалар ҳиссасига тўғри келмоқда

Энг кўп ажрим Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қайд этилган.

custom img

ЙПХ мотоцикллари билан тўқнашган Оniх ҳайдовчиси вафот этди

Ҳодиса оқибатида патруль мотоциклини бошқариб келган ЙПХ ходими воқеа жойида вафот этган эди.

custom img

Жиззахда қоровул 4 йил давомида ишлаган корхонасида ўғрилик қилгани аниқланди

Қоровул навбатчилик кунлари маҳалладошлари билан корхонадан генератор ва тикув машиналарини олиб чиқиб сотгани аниқланди.

custom img

Косонда ҳоким ўринбосари фуқаро билан жанжаллашгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларга расмий муносабат билдирилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"