Жаҳон

Германияда 4 кунлик иш ҳафтасига ўтилиши мумкин

Бу синов лойиҳасида 50 дан ортиқ компаниялар иштирок этади.

Германияда 4 кунлик иш ҳафтасига ўтилиши мумкин

Германияда иш ҳафтасини маош сақланган ҳолда 4 кунгача қисқартириш тажрибадан ўтказилади. Тажрибани Intraprenör консалтинг компанияси ва Мюнстер университети олимлари баҳолайди. Бу ҳақда РНД агентлиги маълум қилди.

Тадқиқотда 50 дан ортиқ компания иштирок этиши кутилмоқда. Ташкилотларга 1 сентябрдан қатнашиш бўйича ариза бериш имконияти яратилган. 2024 йил 1 февралидан бошлаб қатнашчи компаниялар ярим йилга 4 кунлик иш ҳафтасига ўтади. Ишчиларнинг маоши эса қисқармайди, сақланиб қолади. 

Intraprenör компанияларга мақбул иш вақтини танлашда ёрдам беради. Барча компаниялар ва ходимлар учун ягона иш модели кўзда тутилмаган. 

Тадқиқотнинг илк натижалари 2024 йил май ойида маълум бўлади. Якуний хулосалар эса октябрь ойида эълон қилинади. Ушбу лойиҳа иштирокчи компаниялар томонидан молиялаштирилади. 

Тажрибанинг асосий мақсади ҳафтасига беш эмас, тўрт кун ишлаётган ходимлар чиндан ҳам ўз ҳаётидан кўпроқ қониқиши, ўзини соғлом ҳис қилиши, шифокорларга камроқ ташриф буюриши ҳамда иш унумдорлиги ўзгармаслигини аниқлашдан иборат.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Германияда 4 кунлик иш ҳафтасига ўтилиши мумкин | Zamon.uz