Президент Тожикистон ва АҚШга ташриф буюради
Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълумот берди

Шавкат Мирзиёев 14-15 сентябрь кунлари Душанбе шаҳрида бўлади. Бу ерда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи маслаҳат учрашуви ҳамда Оролни қутқариш Халқаро жамғармаси саммити бўлиб ўтади.
Шунингдек, кейинги ҳафтада Ўзбекистон президенти АҚШга жўнаб кетади. Sh.Mirziyoyev Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош ассамблеясининг 78-сессияси умумсиёсий мунозараларида нутқ сўзлайди ҳамда «С5+1» форматидаги АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг биринчи учрашувида иштирок этади.







