Жаҳон

Дарёлар сувининг сифати жиддий ёмонлашмоқда

Бунга сўнгги йилларда кузатилаётган экологик муаммолар таъсир кўрсатяпти.

Дарёлар сувининг сифати жиддий ёмонлашмоқда

 

Экологлар дунёнинг турли минтақаларидаги мингга яқин дарёлар ҳолатидаги ўзгаришларни ўрганишди. Улар сўнгги ўн йилликларда тез-тез содир бўладиган иссиқлик тўлқинлари, қурғоқчилик, кучли ёғингарчилик ва глобал исиш билан боғлиқ бошқа экстремал об-ҳаво ҳодисалари натижасида уларнинг аксариятида сув сифати сезиларли даражада ёмонлашганини аниқлади. Бу ҳақда Нидерландиянинг Утрехт университети матбуот хизмати хабар берди. 

 

«Бизнинг тадқиқотимиз натижалари экстремал об-ҳаво ҳодисалари пайтида сув сифати қандай ўзгаришини ўрганишнинг шошилинч зарурлигини таъкидлайди. Шундагина биз экотизимлар яхлитлигини таъминловчи ва одамларнинг тоза сувдан фойдаланишини кафолатлайдиган самарали стратегияларни яратишимиз мумкин», - дейди Утрехт университети доценти Мишел ван Влит.

 

Экстремал об-ҳаво ҳодисалари глобал иқлим ўзгаришининг кўринишларидан бири ҳисобланади. Бу қишда ғайритабиий юқори ҳарорат даврларини, ёзда иссиқлик тўлқинларини, бир неча ҳафта давомида кучли ёмғир, қурғоқчилик ва шунга ўхшаш кучли об-ҳаво ўзгаришларини ўз ичига олади. 

 

Ван Влиет ва унинг ҳамкасблари экстремал об-ҳаво ҳодисалари турли қитъалардаги дарёлардаги сув сифатига қандай таъсир қилиши билан қизиқди. Бундай маълумотларни тўплаш учун олимлар Евросиё, Шимолий Америка, Африка, Австралия ва сайёранинг бошқа минтақаларидаги кичик ва йирик дарёларни ўрганишда юзлаб бошқа илмий гуруҳлар томонидан олиб борилган кузатиш маълумотларини таҳлил қилишди.

 

Шу тариқа экологлар 2000 йилдан 2022 йилгача чоп этилган 965 та илмий мақоланинг натижаларини ўрганиб чиқди. Бу тадқиқотчиларга турли хил экстремал об-ҳаво ҳодисаларининг ҳар бир дарёдаги сув сифатига таъсирини баҳолаш имконини берди. Маълум бўлишича, ўрганилган дарёларнинг аксарияти глобал исиш натижасида юзага келган об-ҳаво туфайли жиддий ўзгаришларга учрамоқда.

 

Хусусан, олимлар иссиқлик тўлқинлари ва қурғоқчилик 68% ҳолларда дарёларда кислород контсентрациясининг пасайишига, уларнинг шўрланиши ва саноат ифлослантирувчи моддалар улушининг ошишига олиб келганлигини аниқлади. Сув тошқинлари ва узоқ муддатли ёмғирлардан сўнг, 51% ҳолларда экологлар дарё сувида пластик зарралар сонининг кўпайишини, шунингдек, пестицид, нитрат ва бошқа кимёвий моддалар контсентрациясини қайд этдилар.

 

Шу билан бирга, улар 20 йил давомида ушбу омилларнинг биргаликдаги таъсири 56% ҳолларда дарё сувларида кислород контсентрациясининг босқичма-босқич камайишига, корхоналар таъсири жиддий ошишига олиб келганлигини аниқлади. Шунингдек, сув ҳароратининг ошиши ва сув ўтларининг кўпайишини ҳам мисол қилиб келтириш мумкин. Буларнинг барчаси яқин йилларда дарёлар сувининг сифатига салбий таъсир кўрсатади.

 

Латвия чегарасида номаълум дрон: NATO қирувчи самолётлари ҳавога кўтарилди

Латвия чегарасида номаълум дрон: NATO қирувчи самолётлари ҳавога кўтарилди

Ҳодиса сабабли чегарага яқин ҳудудларда хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Европа Иттифоқининг Украинага 45 млрд евролик кредити: тўрт давлат умумий молиялаштиришга қарши

Европа Иттифоқининг Украинага 45 млрд евролик кредити: тўрт давлат умумий молиялаштиришга қарши

Германия эса умумий бюджет бўйича келишув учун барча давлатларнинг ҳиссаси шарт бўлишини талаб қилмоқда.

Ёнилғи ташувчи цистерна ағдарилиши оқибатида 31 киши ҳалок бўлди

Ёнилғи ташувчи цистерна ағдарилиши оқибатида 31 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса оқибатида 21 киши жароҳатланди, 27 та автомобиль ва мотоциклга зарар етди.

Ибиза яқинида 7 минг тонна дизель ёқилғиси ортилган кема чўкди: бир киши ҳалок бўлди

Ибиза яқинида 7 минг тонна дизель ёқилғиси ортилган кема чўкди: бир киши ҳалок бўлди

Расмийлар ёқилғининг денгизга тўкилиши ва атроф-муҳитга зарар етиши мумкинлигидан хавотирда.

Ғазода янги полиция кучлари: АҚШ 4 минг фаластинликни Мисрда ўқитмоқчи

Ғазода янги полиция кучлари: АҚШ 4 минг фаластинликни Мисрда ўқитмоқчи

Номзодлар Исроил хавфсизлик хизматлари томонидан олдиндан текширилган.

Олмаотадаги даҳшатли ёнғин: беш киши ёнғин қурбони бўлди

Олмаотадаги даҳшатли ёнғин: беш киши ёнғин қурбони бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида вояга етмаган бола ҳам бор.

Ростов вилоятига тунги ҳаво ҳужуми уюштирилди: дронлар уриб туширилди

Ростов вилоятига тунги ҳаво ҳужуми уюштирилди: дронлар уриб туширилди

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида талафот кўрганлар ёки вайронагарчиликлар қайд этилмаган.

Ноқонуний олтин конини сув босди: 13 киши ҳалок бўлди

Ноқонуний олтин конини сув босди: 13 киши ҳалок бўлди

Яна 13 нафар кончи ер остида қолиб кетган бўлиши мумкин.