Ўзбекистон

Мирзиёев АҚШда «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиатлари билан учрашди — фото

АҚШга амалий ташриф доирасида Президент, шунингдек, Қўшма Штатларда яшаётган ва ишлаётган бир гуруҳ ватандошларимиз билан ҳам кўришди.

Мирзиёев АҚШда «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиатлари билан учрашди — фото

 

АҚШга амалий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 сентябрь куни Қўшма Штатларда яшаётган ва ишлаётган бир гуруҳ ватандошларимиз ҳамда ушбу мамлакатнинг етакчи олий таълим даргоҳларида таҳсил олаётган “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари билан учрашди.

 

Очиқ ва жонли мулоқот шаклида ўтган тадбирда давлатимиз раҳбари Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси тўғрисида сўзлаб берди, мамлакатимиз модернизациясига кўмаклашишда ватандошларимизда улкан салоҳият борлигига эътибор қаратди.

 

 

Ватандошлар ва уларни бирлаштирувчи ташкилотлар мисли кўрилмаган юқори даражага чиққан Ўзбекистон-АҚШ ҳамкорлигини ривожлантиришга катта ҳисса қўшаётгани алоҳида таъкидланди.

 

Давлатимиз раҳбари ватандошларимиз билан алоқаларни мустаҳкамлаш, уларнинг жамоат бирлашмалари фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор ташаббусларни илгари сурди. Хусусан, хорижда ўзбек тили курсларини ташкил этишга кенг кўмаклашиши, ватандошлар Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларини зиёрат қилиши учун махсус туризм хизматлари тўпламларини ишлаб чиқиш режалаштирилган.

 

 

"Биз таълим, тиббиёт, иқтисодиётда олиб бораётган янгиланишлар натижасини ҳар бир юртдошимиз ўз ҳаётида ҳис қилиши керак. Сизлардек хорижда ўқиган, йирик компанияларда ишлаб, тажриба орттирган юқори малакали мутахассислар ҳам юртимизга қайтиб келиши ва бутун салоҳияти билан Янги Ўзбекистонни барпо этишда иштирок эта олишлари учун барча шароитни яратишимиз керак. Бугун шу ердаги ҳар бир ўзбекистонликда кучли Ватан ҳисси ва унинг ривожига ҳисса қўшиш иштиёқини кўриб, жуда хурсанд бўлдим. Сизларни Ўзбекистонда кутиб қоламиз", — деди Президент.

 

Учрашув иштирокчилари Президент Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган туб ва кенг кўламли ислоҳотлар халқимиз фаровонлигини янада ошириш, юртимизнинг халқаро майдондаги нуфузини юксалтиришга хизмат қилаётганини таъкидлади.

 

 

Катта компанияларда ишлаётган ва нуфузли олий таълим даргоҳларида ўқиётган ватандошлар ўз фикр ва таклифларини билдирди. Жамият ҳаёти ва иқтисодиётнинг турли масалалари юзасидан фикр алмашилди.

 

Қаратилаётган катта эътибор учун самимий миннатдорлик билдириб, ватандошлар Ўзбекистон ривожига муносиб ҳисса қўшишга тайёрлигини таъкидлади.

 

custom img

Президент Нукус шаҳридаги реконструкция қилинган стадионига ташриф буюрди

Реконструкция натижасида «Турон» стадиони сиғими 9,3 мингдан 12 минг ўринга етказилди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Нукусдаги тун-у кун ишлайдиган кўчада бўлди

Кўчаларни ободонлаштиришга 2,2 миллиард сўм ажратилган.

custom img

Президент Нукус шаҳридаги 1-сон техникум фаолияти билан танишди

Mазкур техникумда Буюк Британиянинг «Pearson BTEC» халқаро таълим дастури жорий этилган.

custom img

Президент Нукусдаги газоблок ишлаб чиқарадиган корхона фаолияти билан танишди

«Cоals KS» корхонаси йилига 300 минг куб метр газоблок ва 165 минг тонна оҳак ишлаб чиқариш қувватига эга.

custom img

Шавкат Мирзиёев Nukus Insulation Group корхонаси фаолияти билан танишди

Нукусда маҳаллий базальтдан замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқарилмоқда.

custom img

Қорақалпоғистонда 7,6 миллиард долларлик лойиҳалар ишга туширилди ва янги қувватлар қурилишига старт берилди

Президент Шавкат Мирзиёев янги лойиҳаларни ишга тушириш ва қурилишига старт бериш маросимида иштирок этди.

custom img

Овқатдан заҳарланиш гумони: Фарғонада 31 киши шифохонага ётқизилди

Гумон қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ва беморлардан тегишли намуналар олиниб, лаборатория текширувларига юборилган.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Нукусдаги тиббиёт академияси билан танишди

Оролбўйида тиббиёт кадрлари малакасини ошириш учун замонавий имкониятлар яратилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"