Спорт

Жалолиддин Машарипов Греция клубига ўтади

"Ал-Наср" жамоаси билан хайрлашган Машарипов фаолиятини Греция чемпионатида давом эттиради.

Жалолиддин Машарипов Греция клубига ўтади

 

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Жалолиддин Машарипов Грециянинг "Пансерраикос" клуби шартнома имзолади. Бу ҳақда футбол клуби матбуот хизмати хабар берди.

 

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи клуб билан бир йиллик шартнома имзолаган. Машарипов 10-рақам остида тўп суради.

 

“Пансеррайкос” Грециянинг тарихий жамоаларидан бири бўлиб, 1964 йилда ташкил топган. Клуб Греция Суперлигасининг жорий мавсумида 6 очко билан жадвалда 8-ўринни эгаллаб турибди (14 жамоа орасида).

 

Жалолиддин Машарипов 2021-2023 йилларда Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клубида тўп сурди. Август ойида уни эркин агент сифатида тарк этди.

 

Машарипов фаолияти давомида “Ан-Наср”дан ташқари “Пахтакор”, “Локомотив”, “Шабоб ал-Аҳли” каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган.

 

Футболчи Ўзбекистон терма жамоаси сафида 2016 йилдан буён 52 та ўйин ўтказиб, 12 та гол уришга муваффақ бўлган.

custom img

“Бунёдкор” молиявий муаммолар сабаб Суперлига доирасидаги сафар ўйинига бормайди

Жамоада харажатларни қоплаш учун маблағ мавжуд эмас.

custom img

UEFA FIFA тижорий режасидан воз кечмаса, ЖЧни бойкот қилади

UEFA ва унга аъзо 55 та миллий футбол ассоциацияси FIFA Жаҳон чемпионати бўйича янги тижорий режасини бекор қилмаса, ташкилот мусобақаларида иштирок этмаслигини маълум қилди.

custom img

FIFA собиқ Президенти Жаҳон чемпионатига инвестор жалб этиш режасини танқид қилди

У мундиал тижорат активи эмас, балки жаҳон футболининг маданий мероси эканини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистон терма жамоаси FIFА кунларида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади

Учрашув Жанубий Кореяда бўлиб ўтади.

custom img

Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ-2026'нинг энг чиройли 2-голи деб топилди

Шомуродов гуруҳ босқичининг учинчи турида Конго ДР дарвозасига гол киритганди.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан шартномасини 2031 йилгача узайтиради

Ҳусанов ўтган мавсум клуб сафида 37 та учрашув ўтказиб, жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланди.

custom img

Лионел Месси Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлаши мумкин

Аргентиналик журналистга кўра, 39 ёшли футболчи жамоадошларига Испания билан баҳс унинг терма жамоа сафидаги сўнги ўйини эканини айтган.

custom img

Бугунги спорт янгиликлари: дзюдо, бокс, шахмат ва футбол — куннинг энг муҳим воқеалари

Ўзбекистон дзюдо бўйича Осиё чемпиони бўлди, боксчилар 21 та олтин медални қўлга киритди, ФИДE номзодларни эълон қилди, ЖЧ-2026 финалида эса Испания ғолиб чиқди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"