Исроилда ҳашаротлар сайёҳлик мавсумини барбод қилди
Бизнес эгалари катта зарар кўрмоқда.

Исроилдаги Ўлик денгиз қирғоғида жойлашган меҳмонхоналар ва ресторан эгаларининг бизнеси чивинлар томонидан барбод қилинмоқда. Чунки ҳеч ким ҳашаротлар кўп бўлган жойларга боришни хоҳламайди.
Яҳудийларнинг Суккот ва Фисиҳ байрамлари йилнинг иккита энг юқори сайёҳлик мавсуми ҳисобланади, аммо бу сафар меҳмонлар йўқ.
“Санитария даражаси пашша ва чивинлар сабаб жуда паст. Мен бундай шароитда меҳмонларни қабул қила олмайман, гарчи бу бизнинг даромадимизга таъсир қилса ҳам. Меҳмонларимиз имкон қадар тезроқ нарсаларни йиғиб, қочиб кетишди. Улар яна бир неча кун қолишлари керак эди”, — дейди меҳмонхона мажмуаларидан бирининг эгаси.
Аҳоли мавжуд вазиятда чивинлар кўпайиши бўйича ҳеч қандай чора кўрмаётган мутасаддиларни айбламоқда.







