Жаҳон

Хантер Байден айбловларни тан олмади

Делавер суди унга қурол билан боғлиқ айблов қўйган.

Хантер Байден айбловларни тан олмади

 

Уилмингтонда Америка етакчисининг ўғли иши бўйича дастлабки эшитувлар бўлиб ўтди.

 

Айбловлар судья томонидан ўқиб чиқилгандан сўнг, кичик Байден ўқотар қуролларни сотиб олиш ва сақлаш билан боғлиқ учта моддани бузганликда айбдор эмаслигини айтди.

 

Тахминан 30 дақиқа давом этган суд мажлиси судгача озодлик шартлари эълон қилиниши билан якунланди. У қурол билан ўзаро алоқада бўлмаслиги, спиртли ичимликлар ёки гиёҳванд моддаларни истеъмол қилмаслиги керак. Шунингдек, кичик Байден шартли равишда озодликдан маҳрум қилиш офицерининг назорати остида бўлиши, меҳнат фаолияти билан шуғулланиши ва ҳокимиятнинг биринчи илтимосига биноан гиёҳванд моддаларни текшириш ёки даволанишга тайёр бўлиши керак.

 

Терговчиларнинг тахминига кўра, 2018-йилда Хантер тўппонча сотиб олаётганда нотўғри маълумот бериб, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилганини рад этган. Гарчи одатда биринчи марта жиноят содир этганларга қамоқ жазоси тайинланмаса-да, уни 750 минг доллар жарима ва 25 йил қамоқ жазоси кутмоқда. 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Хантер Байден айбловларни тан олмади | Zamon.uz