Индонезияда ҳаво сифати кескин ёмонлашди
Бунга ўрмон ёнғинлари сабаб бўлмоқда.

Индонезиянинг Суматра оролида ўрмон ёнғинлари давом этмоқда.
У ерда 300 дан ортиқ аланга ўчоқлари аниқланган. Орол қалин тутун билан қопланган, шу сабабли аҳоли узоқдан ишлашга мажбур. Талабалар ҳам онлайн ўқишмоқда.
Ҳукуматнинг таъкидлашича, 1,5 миллиондан ортиқ индонезияликлар ҳаво сифати ёмонлигидан азият чекмоқда. Йилнинг шу даврида Индонезияда ўрмон ёнғинлари асосий муаммо ҳисобланади, аммо иқлим ўзгариши вазиятни ёмонлаштирмоқда.







