Жаҳон

Кекса сиёсатчилар ўйиндан чиқариладими?

АҚШда 75 ёшдан катта сиёсатчиларни руҳий текширувдан ўтказиш таклиф қилинди.

Кекса сиёсатчилар ўйиндан чиқариладими?

 

АҚШ президентлигига республикачилардан номзод Никки Халли 75 ёшдан катта сиёсатчиларни руҳий текширувдан ўтказишни таклиф қилди. Шунингдек, у лавозимда қолиш муддатини чеклаш кераклигини ҳам айтмоқда.

 

Американинг амалдаги президенти Жо Байден эса яқинда 81 ёшга тўлади. Айнан ёш унга кейинги сайловда иштирок этишга тўсқинлик қилиши мумкин.

 

Республикачилардан номзод Никки Халли таклиф қилган тест ақлий салоҳиятни баҳолаш учун базавий синов саналади.

 

У мазкур ташаббусни олдинга суришига сиёсатчиларнинг ўзини тутишидаги ғайритабиийлик сабаб бўлди. У республикачиларнинг Сенатдаги етакчиси, 81 ёшли Митч Макконнелл ҳамда АҚШ вакиллар палатасининг собиқ спикери, 83 ёшли Нэнси Пелосини мисол қилиб келтирди.

 

Юзага келаётган саволлар нафақат сиёсатчининг ақлий салоҳияти, балки ишига халақит қиладиган касалликлар билан боғлиқдир.

 

Ўз ўрнида Оқ уй Жо Байден ҳар йили қатор тиббий синовлардан ўтишини билдирди. Мазкур синовларда унинг ишчанлик қобилияти текширилади. Аммо Оқ уй тест натижаларини очиқламайди.

 

Таҳлилчилар масаланинг иккинчи қисмида айтилган лавозимда қолишни чеклаш муаммога ечим бўлмаслигини айтмоқда.

 

Жумладан, АҚШ қонунлари Байденнинг ёшига қарамай унга сайловда ўз номзодини кўрсатишни тақиқламайди.

 

Европа билан таққослаганда умуман бошқача вазиятни кўриш мумкин.

 

Масалан Буюк Британия бош вазири Риши Сунак, Франция президенти Эммануэль Макрон ва Италия бош вазири Жоржа Мелони 50 ёшдан кичик. (Улар мос равишда 43, 45 ва 46 ёшда).

 

Еврокенгашда ўртача ёш 53,17 бўлса, АҚШ сенатида бу кўрсаткич 64,15 ёшни ташкил қилади.

 

Европа кенгашида вазият қуйидагича:

- ўртача ёш - 53,17

- энг кекса сиёсатчи - Олаф Шольц, 65 ёшда

- энг ёш аъзоси - Лео Варадкар, 44 ёшда

- кенгаш аъзоларининг 20%и ёки 6 киши 60 ёшдан катталар

- 44%и ёки 13 киши 50 ёшдан кичик бўлганлардир.

 

G20:

- етакчиларнинг ўртача ёши - 61,65 ёш

- энг кекса етакчи - Жо Байден, 80 ёшда

- энг ёш - Муҳаммад бин Салмон, 38 ёш

- аъзо давлатлар етакчиларининг 26 фоизи ёки 6 нафари 70 ва ундан катта ёшда

- 21 фоизи ёки 5 нафари 50 ёшдан кичиклар.

 

АҚШ сенати:

- ўртача ёш - 64,15

- энг кекса сенатор - Дайанн Файнстайн, шу йилнинг 29 сентябрида 90 ёшида вафот этди

- энг ёш сенатор - Жон Оссоф, 39 ёшда

- сенат аъзоларининг 2 нафари 90 дан ошган, 5 нафари 80 ёшдан катта

- 34 фоизи ёки 34 нафари 70 ёшдан катта

- 68 фоизи ёки 68 нафари - 60дан ошганлар

- 11 фоизи ёки 11 нафари 50 ёшдан кичиклардир.

 

Португалиянинг халқаро муносабатлар институти илмий ходими Микеланжело Варчеси бош вазирларнинг сайланиш тизимини таҳлил қилди.

 

"Одатда бош вазирлар лавозимга парламент, партия ёки ҳукуматда ишлаб, тажриба орттиргач киришади. Аммо ҳозир сиёсий тажрибаси камроқ бўлган ёш сиёсатчилар ўйинга киришмоқда. Кўпинча, бу сиёсатчилар лавозимдан кетгач, хусусий бизнесга киришади" , - дейди у.

 

Ўртача ҳаёт давомийлиги ошиб бориши билан сиёсатга кириш учун минимал ёш белгиланган. Аммо максимал ёш чегарасини қўйиш фискриминация деб баҳоланмоқда. Бу эса АҚШ конституцияси билан тақиқланган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кекса сиёсатчилар ўйиндан чиқариладими? | Zamon.uz