Жаҳон

Гренададаги саммит: пучга чиққан режалар

Европа сиёсий ҳамжамияти саммити қитъада бирдамлик етишмаётганини кўрсатди

Гренададаги саммит: пучга чиққан режалар

 

Европа сиёсий ҳамжамияти Испаниянинг Гренада шаҳрида жам бўлди. Унда фақат Россия, Беларусь, Озарбайжон ва Туркия қатнашмади.

 

Юқоридагилардан ташқари 45 давлат ва ҳукумат раҳбарлари Европа сиёсий ҳамжамиятининг учинчи йиғилишида қатнашди.

 

Учрашувнинг бундай формати қитъа ва унинг ЕИга кирувчи ва кирмайдиган давлатларига иқлим, хавфсизлик, энергетика ва миграция масалаларини муҳокама қилиш имконини беради.

 

Бу сафар Евроиттифоқнинг кенгайиши кун тартибининг асосий мавзуси бўлди. Унинг етакчилари Украинага ёрдам ваъда қилган бир пайтда Владимир Зеленский уларни Москвага нисбатан огоҳликка чақирди.

 

Владимир Зеленский, Украина президенти:

 

- Олдимизда турган асосий вазифа - Европада бирликни сақлаш. Мен нафақат ЕИ давлатлари, балки бутун Европани назарда тутяпман. Менимча  биз дуч келаётган энг катта муаммо қуйидагича: Россия ахборот, дезинформация ва фейклар орқали ҳужумни давом эттиради.

 

Украина ва Молдавия ЕИга шу йилнинг ўзидаёқ киришни исташини билдирди. Бундан ташқари, Ғарбий Болқоннинг 6 давлати ҳам аъзолик бўйича аниқ муддатлар белгиланишини талаб қилмоқда. Бу давлатларнинг бари умумий бюджетга ажратилгандан кўра кўпроқ маблағ олишга умид қилмоқда.

 

Лео Варадкар, Ирландия бош вазири:

- Кенгайиш Европа учун доим фойдали. Бу умумий хавфсизликни  таъминлаш, демократия ва инсон ҳуқуқларини мустаҳкамлаш ҳамда Европа иқтисодиётининг ўсиши ва ривожланишига ёрдам беради. Бу тарафларини кўрганимизда молиявий ҳисоб-китобларга қарамаслигимиз керак.

 

Дастлабки режага кўра, Арманистон ва Озарбайжон раҳбарлари ЕИ воситачилигида учрашиши керак эди. Улар Тоғли Қорабоғ атрофидаги вазиятни муҳокама қилиши кутилаётганди. Аммо Илҳом Алиев Гранадага келишдан бош тортди.

 

Европа кенгаши раиси Шарль Мишель ЕИ Кавказ ҳудудидаги стабилликдан манфаатдор эканини таъкидлаб, Бокудан можарони катталаштирмасликни талаб қилди.

 

Шарль Мишель, Еврокенгаш раиси:

 

- Бир неча кун олдин мен Озарбайжон президенти билан телефон орқали суҳбатлашдим. У Арманистонга ҳудудий даъвоси йўқлигини аниқ айтди. Шундан келиб чиқиб айтишим мумкинки, давлатлар ўзаро ҳудудий яхлитликни тан олган.

 

Аммо кўпчилик таҳлилчилар Гранададаги саммит Европада бирлик ва мулоқот истаги йўқлигини кўрсатганини айтмоқда. Саммитга келмаган Туркия президенти ва Озарбайжон президанти франциялик ҳамкасби ҳамда Германия канцлери билан учрашиши керак эди. Шунингдек, Буюк Британия бош вазири Риши Сунакнинг ялпи йиғилиш охирида келиб қолгани ҳам журналистлар ва кузатувчилар ҳафсаласини пир қилди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Гренададаги саммит: пучга чиққан режалар | Zamon.uz