Жаҳон

Биз нега қариймиз?

Қариш жараёни нимага боғлиқлигини биласизми?

Биз нега қариймиз?

 

Ўтказилган сўнгги тадқиқотлар натижалари шуни кўрсатадики, организмда ёмон бактерияларнинг кўпайиши қариш ва жисмоний ҳолат ёмонлашишига олиб келади.

 

Инсон ичаклари мураккаб экотизим бўлиб, унда миллиардлаб микроорганизмлар яшайди. Улар эса ўз навбатида саломатлигимиз учун жавоб беради.

 

Developmental Cognitive Neuroscience журналида чоп этилган хулосаларга кўра, ичаклардаги микроорганизмлар хилмахиллиги нафақат жисмоний ҳолатга, балки қариш тезлигига ҳам таъсир қилади. Тажриба Венгрия спорт фанлари университети томонидан ўтказилган.

 

Унинг етакчи муаллифи, профессор Жолт Радакнинг сўзларига кўра, бу синов пробиотиклардан саломатлик ва узоқ умр кўришда фойдаланишнинг янги имкониятларини очади.

 

У ўз жамоаси билан ичак микрофлораси ҳамда инсоннинг биологик ёши ўртасидаги алоқани тадқиқ қилди. Тажрибада 80 нафар ҳаваскор эшкакчилар қатнашган. Тадқиқот доирасида ҳар бир қатнашчи эпигенетик маркерлар синовидан ўтган.

 

Эпигенетик маркер - ўзига хос ДНК ўтказувчиси бўлиб, у организм ҳужайраларининг ривожланиши ва атроф-муҳитга реакциясида муҳим роль ўйнайди.

 

Ҳужайралар сифатига ҳаёт тарзи, озиқланиш, атроф-муҳит таъсири каби бир неча омил таъсир қилади. Охир-оқибатда бу саломатлик ҳолати ва қаришга ўз таъсирини ўтказади.

 

Олимлар яллиғланиш жараёнини чақирувчи бактериялар қаришни тезлаштиришини аниқлади.

 

Тез қариш эса сиз биологик ёшингиздан катта эканингизни билдиради. Тажриба қатнашчилари орасида биологик ёши меъёрда бўлганлар ичагида фойдали бактериялар кўп экани аниқланган. Аксинча ҳолларда эса қатнашчи фитнес-синовларда паст натижа кўрсатган.

 

Олинган натижалар ичак бактериялари ва саломатлик ўртасидаги узвий боғлиқликни кўрсатиб берди. Соғлом овқатланиш эса фойдали бактериялар кўпайишига сабабдир.

 

Айни пайтда олимлар гуруҳи такрорий тажриба ўтказишни режалаштирмоқда. Якуний хулосалар 2024 йилда эълон қилиниши кутилмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Биз нега қариймиз? | Zamon.uz