Сиёсат

Шавкат Мирзиёев МДҲнинг "Фахрий нишон"и билан тақдирланди

Бу мукофотга МДҲ мустаҳкамланишида катта ҳисса қўшганлар лойиқ кўрилади.

Шавкат Мирзиёев МДҲнинг "Фахрий нишон"и билан тақдирланди

 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни бугун, 13 октябрь куни Бишкекда бўлиб ўтаётган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилиши доирасида давлатлараро мукофот – МДҲнинг "Фахрий нишон"и билан тақдирланди.

 

"Фахрий нишон" Қирғизистон етакчиси Садир Жапаров томонидан топширилди.

 

"Мирзиёев дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, Марказий Осиё давлатлари ва бутун МДҲ давлатлари иқтисодиётини барқарор ривожлантиришга беқиёс ҳисса қўшди", – дейди Садир Жапаров.

 

Жапаров, шунингдек, Мирзиёевнинг МДҲ мамлакатлари интеграциясига қўшган ҳиссаси, ҳамдўстлик доирасида ишбилармонлик алоқалари ва ҳар томонлама самарали ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ташаббусларини ҳам эътироф этган.

 

МДҲнинг Фахрий нишони МДҲнинг олий мукофоти саналади. У МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг 2002 йил 7 октябрдаги қарори билан таъсис этилган. Бу мукофотга МДҲ мустаҳкамланишида катта ҳисса қўшганлар лойиқ кўрилади.

custom img

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Низомий номидаги Педагогика университетининг янги кампусини очди

Мажмуада жами 20 минг нафар талабага мўлжалланган ўқув бинолари ҳамда 5 минг ўринли талабалар турар жойлари ташкил этилиши режалаштирилган.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон Абадий дўстлик тўғрисидаги шартномани имзолади

Олий даражадаги музокаралар якунида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев "Ҳайдар Алиев" ордени, Президент Илҳом Алиев "Олий Даражали Дўстлик" ордени билан тақдирланди

Маросимда икки давлат раҳбарининг қардош халқлар ўртасидаги яқинлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги хизматлари алоҳида таъкидланди.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари Олий давлатлараро кенгашнинг учинчи йиғилишини ўтказди

Бир қатор соҳалардаги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга старт берилди.

custom img

Илҳом Алиев 23–24 август кунлари Ўзбекистонда бўлади

Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар ва Олий давлатлараро кенгашнинг учинчи йиғилиши ўтказилади.

custom img

Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги Мамай пункти қайта очилиши мумкин

Шунингдек, Карбен–Мамай автомобиль йўлини қуриш лойиҳаси ҳам кўриб чиқилмоқда.

custom img

Эрон Ўзбекистоннинг АҚШ-Исроил урушидаги позициясини олқишлади

Эрон ташқи ишлар вазири Ўзбекистоннинг Теҳроннинг АҚШ ва Исроилнинг ҳарбий тажовузига оид позициясини юқори баҳолаб, икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёрлигини билдирди.

custom img

Нарендра Моди 28 август куни Ўзбекистонга келади

Ташрифдан сўнг Ҳиндистон бош вазири ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Қирғизистонга боради.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"