Жаҳон

42 ёшли америкалик аёл ўзига турмушга чиқди

У узоқ вақт ўзига муносиб эркакни тополмаган.

42 ёшли америкалик аёл ўзига турмушга чиқди

 

Ҳар доим чиройли тўйни орзу қилган АҚШда яшовчи 42 ёшли Сара Уилкинсон ўзи учун никоҳ маросимини ўтказди. Бу ҳақда "Тhe Sun" нашри хабар берди.

 

"Мен болалигимдан турмуш қуришни орзу қилган аёлларданман. Кичкиналигимда келин ролини ўйнашни, пардалардан либос тикиб, бошимга пластик тож кийиб юришни ёқтирардим. Мен эгизак ўғил ёки уч эгизак қиз фарзандли бўламан ва эрим билан оппоқ гўзал уйда яшаймиз деб орзу қилардим”, - деди Уилкинсон.

 

Аёлнинг ҳаётидаги ягона узоқ муддатли муносабат 28 ёшида бошланган ва тўрт йил давом этган. Шундан сўнг, аёл ўзига турмуш ўртоқ қидиришни тўхтатмади, лекин ўшандан бери у муносиб одамни учратмади. Сара энди вақтни беҳуда ўтказмоқчи эмаслигини тушуниб, ўзига турмушга чиқишга қарор қилди.

 

Никоҳ учун аёл бриллиант узук сотиб олди ва дўстлари учун зиёфат уюштирди. Маросим 80 нафар меҳмон иштирокида бўлиб ўтди, унда Уилкинсон ўзини севишга ва ўзини асрашга қасамёд қилди. Ғайриоддий байрамнинг нархи 12 минг долларга тушган.

custom img

Таиландда даҳшатли ЙТҲ: 11 ёшли бола роҳиблар гуруҳини уриб юборди

Бола 34 нафар роҳиблар кетаётган гуруҳни уриб юборган, ҳалок бўлганлар сони 10 нафарга етди.

custom img

Европадаги жазирамадан сўнг Франция жанубида ўрмон ёнғинлари авж олди

Мамлакатда 8,7 минг гектар майдон ёниб кетган. Шундан 1,2 минг гектари чоршанба кунги ёнғинлар оқибатида зарарланган.

custom img

Қамчибек Ташиев 4 йилга қамалди

Қирғизистонда "75 мактуб" иши бўйича судланувчиларга ҳукм чиқарилди.

custom img

Россия Киевга юзлаб дрон ва 70 дан ортиқ ракета билан ҳужум қилди, камида 21 киши ҳалок бўлди

Кўплаб одамлар яраланди ва қарийб 130 та бино зарар кўрди. Зеленский ҳужумдан талафот кўрган ҳудудга борди.

custom img

Али Хоманаий билан видолашув маросимида 100 га яқин давлат вакиллари иштирок этади

Эрон ТИВ маълумотига кўра, дафн маросимлари 3–9 июль кунлари давом этади.

custom img

Покистондаги кучли ёмғирлар оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди

Муссон мавсуми оғир талафотларга сабаб бўлиб, сув тошқини хавфини кучайтирилган.

custom img

Венесуэладаги зилзилалардан саккиз кун ўтгач, вайроналар остида омон қолган одам топилди

Чили, АҚШ ва бошқа давлатлар қутқарувчилари вайроналар остида қолган эркакни қутқаришга уринмоқда.

custom img

Америка ёрдами энди Исроил учун зарур эмас — Нетаняху

Исроил Бош вазири мамлакат АҚШнинг молиявий ёрдамидан воз кечишини эълон қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"