Жаҳон

Биринчи хонимлар Хитой санъат ва ҳунармандчилик музейида бўлди

Айни вақтда Хитой пойтахти Пекин шаҳрида “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форуми ўтказилмоқда.

Биринчи хонимлар Хитой санъат ва ҳунармандчилик музейида бўлди

 

Бугун, 18 октябрь куни Хитой пойтахти Пекин шаҳрида бўлиб ўтаётган “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форуми доирасида саммитга келган делегациялар раҳбарларининг рафиқалари иштирокидаги тадбирлар ҳам бўлиб ўтди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг рафиқаси Зироат Мирзиёева Хитой Халқ Республикаси Раисининг рафиқаси Пен Лиюан ҳамроҳлигида ҳамда бошқа делегациялар раҳбарларининг рафиқалари билан биргаликда Хитой санъат ва ҳунармандчилик миллий музейига ташриф буюрди.

 

Президентимизнинг рафиқаси Зироат Мирзиёева биринчи хонимлар билан бирга музейдаги экспонатларни кўздан кечирди. Уларга Хитой ҳунармандчилиги тарихи, буюмларда ифодаланган нақшлар ва рамзлар ҳақида сўзлаб берилди.

 

Шундан сўнг хонимлар Хитой халқ операси намуналаридан иборат концерт дастурини томоша қилишди. Унда табиат гўзаллиги, тинчлик ва эзгулик, халқлар ўртасидаги дўстлик туйғулари нафис куй ва рақслар уйғунлигида ифодаланди. Биринчи хонимлар концерт ижрочилари билан бирга суратларга тушди.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

2026 йил бошидан буён мамлакатда 5 412 та касалланиш ҳолати қайд этилган.

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

Украина президенти мамлакат ўз ҳудудларини Россия таркибига қўшилган деб тан олмаслигини таъкидлади.