Ўзбекистон

Президент ташаббуси: "Шарқ тароналари" Наманганда ўтказилади

Самарқандда анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Шарқ тароналари" халқаро фестивали эндиликда Наманганда бўлиб ўтади.

Президент ташаббуси: "Шарқ тароналари" Наманганда ўтказилади

 

Президент ташаббуси билан Самарқанд шаҳрида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Шарқ тароналари" халқаро фестивали эндиликда Наманганда бўлиб ўтади.

 

Наманганда ушбу муҳим тадбирга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда: ўнлаб меҳмонхоналар қурилиб, зарур инфратузилма яратилмоқда.

 

"Наманган вилоятининг туризм салоҳияти юксалиб бормоқда. Туризм кластери яратилмоқда, ўнлаб меҳмонхоналар ва бошқа инфратузилмалар барпо этилмоқда. Тез орада у ерда жаҳонга машҳур "Шарқ тароналари" фестивали бўлиб ўтади", — деди Ахсикент археологик меросини муҳофаза қилиш ва тадқиқ қилиш бошқармаси бошлиғи Анвар Икромов.

 

Таъкидлаш жоизки, "Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивали Самарқанд шаҳрида 1997 йилдан буён ҳар икки йилда бир марта ўтказиб келинмоқда. Бу йил номаълум сабабларга кўра қолдирилди.

custom img

Жиззахда 33 минг аҳолига мўлжалланган атомчилар шаҳарчаси қурилади

Вилоятда 9,5 млрд долларлик интеграциялашган атом электр станцияси қурилиши давом этмоқда.

custom img

Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 39 миллиондан ошди

Шавкат Мирзиёев аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш якунлари ҳамда статистика тизимини ривожлантириш бўйича таклифлар билан танишди.

custom img

Ўзбекистонда ягона божхона тўлови ставкаси 30 фоиздан 20 фоизга туширилади

2027 йилдан божхона соҳасидаги янги стратегияга кўра, тўловлар пасайтирилади ва тадбиркорлар учун бир қатор талаблар бекор қилинади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

Тошкент, Самарқанд ва Қарши шаҳарларида Ислом Каримов хотирасига бағишланган маросим ўтказилди.

custom img

Зафарабод тумани ҳокими ва унинг ўғли ЙТҲга учради

“MAZ” русумли юк машинаси чапга бурилиш вақтида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган ҳоким бошқарувидаги “KIA Seltos” билан тўқнашган.

custom img

Хорижликлардан Ўзбекистонга кириш визаси учун 31 минг доллар олганлар ушланди

Улар уч нафар хорижий фуқарога Ўзбекистонга кириш визаларини танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

custom img

Ўзбекистонда 2050 йилга бориб туғилишлар сони 1,2 миллиондан ошиши мумкин

2050 йилга келиб мамлакатда бир йил давомида дунёга келадиган болалар сони 2025 йилга нисбатан 40 фоиздан кўпроққа ошиши прогноз қилинган.

custom img

Ҳаракатланаётган икки автомобиль устига дарахт қулаб тушди

Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"