Жаҳон

Дубайда Ўзбек тили байрамига бағишланган тадбир ўтказилди

Унда БААда вақтинча ишлаётган ва таҳсил олаётган ватандошларимиз иштирок этди.

Дубайда Ўзбек тили байрамига бағишланган тадбир ўтказилди

 

Ўзбекистоннинг Дубайдаги Бош консулхонасида 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан маърифий тадбир бўлиб ўтди.

 

Унда БААда вақтинча ишлаётган ва таҳсил олаётган ватандошларимиз ҳозир бўлишди. Иштирокчилар мамлакатимизда ўзбек тили ва маданиятини юксалтириш борасида изчиллик билан амалга оширилаётган чора-тадбирлар, "Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисида"ги қонуннинг қабул қилиниши тарихи билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, ҳар бир миллатнинг дунёда борлигини кўрсатадиган ойнаи ҳаёти — бу унинг миллий тили ва адабиёти эканлиги, уни ривожлантириб, келажак авлодларга безавол етказиб бериш бугунги авлоднинг зиммасида бўлиши қайд этилди.

 

Ўзбек тилининг ўрни ва нуфузини оширишга қаратилган тизимли чора-тадбирлар натижасида мамлакатимиз давлат тили нафақат ўзбекистонликлар ҳаётида, балки жаҳон миқёсида муносиб ўрин эгаллаётгани таъкидланди. Шу ўринда Ўзбекистон раҳбарияти томонидан хориждаги ватандошлар, уларнинг фарзандлари ва ўзбек тилини ўрганаётган чет элликлар учун махсус дарсликлар, бадиий адабиётлар, луғат ва қўлланмалар, видео ва аудио материаллар ишлаб чиқарилаётганига алоҳида эътибор қаратилди. 

 

Тадбир иштирокчилари ўз чиқишларида сўнгги йилларда ўзбек тилининг халқаро мавқеий ошиб бораётганини айтиб ўтишди. Шунингдек, хорижий давлатларда она тилимизнинг мавқеини янада мустаҳкамлаш бўйича ўз таклифларини билдиришди.

 

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.