Энди шаҳар марказига бензинда юрадиган автомобиллар кириши тақиқланади
Қоидабузарлар 90 доллар миқдорида жаримага тортилади.

Стокголмда шаҳар марказига бензин ва дизель ёқилғиси билан ишлайдиган автомобиллар кириши тақиқланади. Ушбу чора 2025 йилда кучга киради.
Шу йўл билан маҳаллий ҳукуматлар глобал иқлим ўзгаришига таъсир қиладиган заҳарли чиқиндиларни камайтириш ниятида. Фақат электромобиллар, гибрид фургонлар, мопедлар ва мотоциклларга рухсат бериладиган экологик зона яратиш режалаштирилган. Полиция машиналари, тез ёрдам машиналари ва ногиронлар автомобиллари учун истисно. Қоидабузарлар 90 доллар миқдорида жаримага тортилади.
Нидерландия пойтахти Амстердам ҳам 2030 йилга бориб атмосферага чиқадиган чиқиндини нолга тенглаштиришни мақсад қилган.







