Жаҳон

Сунъий онг эпидемия сценарийларини тузмоқда

Сунъий онг беморда касаллик қанчалик оғир кечишини ва у касалхонада қанча вақт қолиши кераклигини ҳам айтиб беради.

Сунъий онг эпидемия сценарийларини тузмоқда

 

Тиббий маълумотлар асосида бемор касалхонада қанча қолишини айтиш мумкинми? Ёки инсоният бирор эпидемия бошланганда ўзини қандай тутишини тахмин қилиш-чи? Олимлар бу саволларга жавобни сунъий онг ёрдамида топмоқчи.

 

Тажрибадан мақсад келажакда коронавирусга ўхшаш эпидемия келтириб чиқариши мумкин бўлган номаълум патоген алангаси пайдо бўлишини аниқ ва самарали башорат қилишдир.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг рақамли соғлиқни сақлаш департаменти олимлари айни пайтда шу тажриба билан шуғулланмоқда.

 

Яқинда Йель университети олимлари Covid-19 пандемияси даврида шифохоналарнинг тўлиб кетгани билан боғлиқ тадқиқот натижаларини эълон қилди. Улар шифохона ўринларининг чеклангани ва бундай пандемияга тайёр эмаслик муаммога сабаб бўлган, деган хулосага келди. Улар ҳукуматларга ҳар эҳтимолга қарши тайёргарликни оширишни тавсия қилмоқда.

 

Эпидемия ҳолатини тахмин қилишда сунъий онг беморларни тоифаларга бўлишни тавсия қилган. Унинг ўзи беморда касаллик қанчалик оғир кечишини ҳам ташхислайди. Шунингдек, сунъий онг бемор касалхонада қанча вақт қолиши кераклигини ҳам айтиб беради.

 

Ҳисоб-китоблар асосида клиник ва метаболик биомаркерлар ётади. Тадқиқотчилар бу омиллар касаллик қандай ривожланишига таъсир қилишини айтмоқда.

 

Сунъий онг касаллик алангаси бошланса, тиббиёт муассасасига ишни ташкиллаштириш ва ресурсларни тўғри тақсимлашга ҳам кўмаклашиши мумкин.

 

Аммо бу модель кенг қўлланиши учун аввал уни катта миқдордаги аҳоли касалликлари ва бошқа омиллар ҳақидаги маълумот билан тўлдириш керак. OpenEHR бош директори Рейчел Данскомбнинг фикрича, бизга маълум бўлган пандемия ҳолатида сунъий онг шифохоналар фаолиятини тўғри йўлга қўйишга ёрдам беради.

 

Виржиния технология институти тадқиқотчилари эса сунъий онг ёрдамида пандемия ҳолатида инсонларнинг ҳам ўзини тутишини тахмин қилиш мумкинлигини айтмоқда. Аммо бу синовнинг мураккаблиги шундаки, инсонлар хулқини олдиндан айтиб бериш қийин. Технология улар учун бир нечта сценарий тайёрлайди. Синов доирасида олимлар Catasat номли ўйлаб топилган вирус эпидемияси эҳтимолини кўриб чиқди.

 

Улар эпидемия тарқалганда одамлар уйда қоладими, йўқми деб текширди. Асос сифатида танланган шаҳар аҳолисининг характери тизимга киритилди. Шундай қилиб, сунъий онг локдаун ҳолатида шаҳар аҳолисининг фаолиятини чизиб берди.

 

Хулоса қилиб айтганда, сунъий онг турли ҳолатлар сценарийсини тузиб бериши мумкин, аммо инсон ўзи ҳаракатлари билан сценарийда кутилмаган бурилишлар ясаши мумкин.

custom img

13 ёшгача — тақиқ, 15 ёшгача — чеклов: Европада ижтимоий тармоқларга янги талаблар

Европа Иттифоқида болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишига янги ёш чекловлари киритилиши таклиф қилинмоқда.

custom img

Ғазода урушдан зарар кўрган бино қулаб тушди: 21 киши ҳалок бўлди

Бинода бошпанага муҳтож, кўчирилган оилалар яшаётган бўлган.

custom img

Макка осмонидаги хавф: Покистон бош вазири кескин муносабат билдирди

Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Маккаи Мукаррамага йўналтирилгани айтилган дрон ҳужуми уринишини кескин қоралади.

custom img

907 килограммлик бомбалар: АҚШ Исроилга 2,8 млрд долларлик қурол сотмоқчи

Режалаштирилаётган пакетга қарийб 907 килограммлик 40 мингта бомба киритилиши айтилмоқда.

custom img

Эрон уруши АҚШга қимматга тушмоқда: харажатлар 38 млрд долларга етди

Уруш давом этса, ойига яна 3 млрд долларгача маблағ сарфланиши мумкин.

custom img

Эронга қарши уруш: АҚШ Конгресси Эронга қарши ҳарбий амалиётларни тўхтатишга чақирди

АҚШ Вакиллар палатаси ҳарбий амалиётларни Конгресс розилигисиз давом эттиришни чеклашга чақирувчи резолюцияни 220 овоз билан маъқуллади.

custom img

Эрон самолётида кутилмаган носозлик: ғилдирак шинаси ҳавода узилиб кетди

Самолёт Машҳад аэропортига фавқулодда қўндирилди.

custom img

Эронга қочиш: 17 нафар афғон ташналикдан ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида бир оиланинг беш нафар аъзоси ҳам бор.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"