Жаҳон

БМТ: Ғазо секторида ичимлик суви тугаб бормоқда

Кунига камида икки литр суюқлик ичиш тавсия қилиниши ҳисобга олинса, импорт қилинадиган сув 22 минг кишига — фақат бир кунга етади, холос.

БМТ: Ғазо секторида ичимлик суви тугаб бормоқда

 

БМТ халқаро ҳамжамиятни Ғазо секторидаги ичимлик суви билан боғлиқ ҳалокатли вазиятга зудлик билан эътибор қаратишга чақирди.

 

Шанба куни Рафаҳ ўтиш жойи орқали Ғазога кирган 20 та юк машинаси орасида иккитаси UNICEF томонидан жами 44,000 литрли шиша идишда сув етказиб берган.

 

Кунига камида икки литр суюқлик ичиш тавсия қилиниши ҳисобга олинса, импорт қилинадиган сув 22 минг кишига фақат бир кун етади, бу Ғазо сектори аҳолисининг атиги 1 фоизини ташкил қилади.

 

Якшанба куни Ғазога чекланган миқдордаги сув идишлари ҳам олиб келинган, аммо бу яқинлашиб келаётган фалокатни бартараф этишга ёрдам бермайди.

 

БМТ ҳисоботида қайд этилганидек, ҳалокатли сув танқислиги ёқилғи тақчиллиги билан янада оғирлашмоқда, чунки уларсиз Ғазода жойлашган тузсизлантириш заводлари ва сув насослари ишлай олмайди — Ғазо касалхоналарида икки ҳафтадан бери ишламаётган генераторлар ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

БМТ: Ғазо секторида ичимлик суви тугаб бормоқда | Zamon.uz