Рио-де-Жанейро тўс-тўпалон ичида
Жиноий тўдалар бош кўтарди.

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида жиноий йўда аъзолари камида 35 та автобус ва бир поездни ёқиб юборишди.
Улар полиция рейсида йўқ қилинган тўда бошлиқларидан бирининг ўлими учун шундай қасос олишган.
Шаҳардаги тўс-тўпалон вақтида гуруҳдан 12 киши ҳибсга олинди. Ўлдирилган одам Зинҳо лақабли тўда етакчисининг жияни эди.
Рио-де-Жанейро губернатори маълум қилганидек, шаҳардаги барча хавфсизлик кучлари сафарбар қилинган. Улар штатдаги барча жиноий гуруҳлар раҳбарларини ҳибсга олмоқчи.







