Ўзбекистон

Япониялик 30 нафар кўнгилли Оролбўйини кўкаламзорлаштириш учун Ўзбекистонга келди

Орол денгизининг қуриган 10 гектар тубига 10 минг туп дарахт кўчатларини экиш режалаштирилган.

Япониялик 30 нафар кўнгилли Оролбўйини кўкаламзорлаштириш учун Ўзбекистонга келди

 

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳада иштирок этиш учун 30 нафар япониялик кўнгиллилар Ўзбекистонга келди.

 

Япониялик кўнгиллиларнинг юртимизга сафари мамлакатимизнинг Япониядаги элчихонаси кўмагида OISCA ташкилоти томонидан ташкил қилинди. Ташриф давомида япон кўнгиллилари Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти талабалари билан биргаликда Орол денгизининг қуриган 10 гектар тубига 10 минг туп дарахт кўчатларини экишлари режалаштирилган.

 

OISCA Нодавлат халқаро ташкилот бўлиб, 1961 йилда Токио шаҳрида ташкил этилган.

 

Ушбу ташкилот 2015 йилдан буён юртимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича қатор лойиҳаларни амалга ошириб келаяпти. Хусусан, OISCA томонидан 2022 йилдан бошлаб 10 йил давомида Орол денгизининг қуриган ҳудудининг 40 минг гектар майдонини кўкаламзорлаштириш лойиҳаси ҳаётга тадбиқ этилмоқда.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.