Америкалик эркак юрак хуружини ёввойи табиат билан даволади
Касалликка чалингач, у ўрмондаги ғорда яшашни бошлаган.

Собиқ америкалик ҳарбий Донни Дуст ёшлигида юрак хуружига учрагандан сўнг ҳаётини тубдан ўзгартиришга қарор қилган. Бунинг учун у ўрмондаги ғорда яшашга қарор қилди ва цивилизация билан алоқани имкон қадар қисқартирди.
37 ёшли эркак юрагига стенд қўйишга рози бўлмади ва ўзига бошқа йўл билан ёрдам беришга қарор қилди. У юрак хуружидан олдин экстремал туризм билан шуғулланган, саёҳатларда гуруҳларга ҳамроҳ бўлган ва оғир шароитларда қандай омон қолишни билади. Ўзининг ҳозирги ҳолати ҳақида ўйлаб, ўрмонга боришга, ғорда яшашга, овлашга ва дарёлардан сув ичишга қарор қилди.
Шунга қарамай, дастлабки олти ой давомида Дуст ўрмон ва Колорадодаги уйи ўртасида яшади, у ерда хотини ҳамда икки ўғли қолган. Ўрмондаги ҳаёти даврида эркак замонавий жиҳозлардан фойдаланмаган, қуён ва балиқ овлаган, оловда овқат пиширган. Асосан резаворлар, илдизлар, қўзиқоринлар истеъмол қилган. У бир нечта ғорларни яшаш учун мослаштирди ва вақти-вақти билан биридан иккинчисига кўчиб ўтди.
Ҳозирда собиқ ҳарбий хизматчи ўзини соғлом ва бахтли инсон сифатида таърифлайди. У ўзининг ёввойи табиат билан даволаниш тажрибасини бир нечта китобларда тасвирлаб берган.







