Қозоғистондаги кондан 16 кишининг жасади топилди
Мамлакат бош прокуратураси фожиа юзасидан тергов бошлади.

Қозоғистоннинг Қарағанда ҳудуди, Костенко конида портлаш юз берди.
Воқеа содир бўлган пайтда конда 252 киши бўлган.
Юз берган авария қурбонлари сони 16 кишига етди.
Қутқарувчилар воқеа жойида ишлашни давом эттирмоқда. Қайд этилишича, 31 нафар кончини қидириш давом этмоқда.







