Қозоғистондаги конда ҳалок бўлганлар сони 36 тага етди
29 октябрь мамлакатда мотам куни деб эълон қилинди.

Қозоғистондаги конда содир бўлган портлашда ҳалок бўлганлар сони 36 нафарга етди. Бу ҳақда мамлакат ФВВ маълум қилди.
Ҳозирда қутқарувчилар туну-кун ишлаб, 10 нафар кончини қидиришмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 28 октябр куни тунги соат 2:33 да Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятидаги Костенко конида портлаш содир бўлганди. Бу вақтда конда 252 нафар ишчи бўлиб, уларнинг 205 нафари юқорига олиб чиқилган.
Айни пайтда конда кўмир қазиб олиш ишлари бир кунга тўхтатилди.
Бугун, 29 октябрь мамлакатда мотам куни деб эълон қилиди. Мамлакат бўйлаб байроқлар тушириб қўйилди.







