"Европа Россиядек ҳамкорини йўқотди"
Медведев Европани Россиянинг душмани деб атади.

Европа АҚШ ташаббуси билан Россия Федерациясининг энг ашаддий душманига айланиб, якуний таназзулга яқинлашди. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши раҳбари ўринбосари Дмитрий Медведев маълум қилди.
"Европа ўзини якуний дегенерацияга яқинлаштирди. Буюк давлатлар эртами-кечми қандай яшашлари ҳақида келишиб олишади. Вашингтон Россия, Хитой ва Глобал Жануб давлатларидан қочиб қутула олмайди. Бизнинг Америка билан тўлақонли можаро бошлашимиз мантиққа тўғри келмайди”, деб ёзади Медведев.
Унинг айтишича, Россия ҳозир Европа билан ҳатто қўшни эмас, балки ҳақиқий душмандир.
"Европа Иттифоқи Россияни узоқ муддатли стратегик ҳамкор сифатида йўқотди, лекин бу ҳақиқат”, деб ёзган Медведев.







