Жаҳон

Олтин куз манзаралари

Октябрь ойини кузнинг ҳақиқий гўзаллигини жамлаган давр дейиш мумкин. Айнан шу вақтда дарахтлар турли-туман рангларга кирган, аммо ҳали барглар бутунлай тўкилиб улгурмаган бўлади.

Олтин куз манзаралари

 

Октябрь ойини кузнинг ҳақиқий гўзаллигини жамлаган давр дейиш мумкин. Айнан шу вақтда дарахтлар турли-туман рангларга кирган, аммо ҳали барглар бутунлай тўкилиб улгурмаган бўлади. Кузги фотосессиялар ёки шунчаки мароқли дам олиш учун табиат қўйнига боришнинг айни вақти.

 

Айниқса бу даврда салқин ҳавода иссиқ шўрва ичиб кино томоша қилишнинг ҳам завқи ўзгача.

 

Бугун биз сизга кейинги саёҳатларга илҳом бериш учун Европанинг энг гўзал кузги манзараларини тайёрлаганмиз. Уларни томоша қила туриб бир онга бўлсада, ўша эртакнамо атмосферага тушиб қолгандай бўласиз.

 

1. Блед кўли, Словения.

 

 

Блед кўлидан тоғларни томоша қилганда дунёдаги энг чиройли манзарани кўриш мумкин. Бу Словениядаги ягона табиий оролдир. Кўл атрофини 1,5 соатда айланиб чиқиш мумкин. Сузиш мумкин бўлмасада, у ерга борганлар қайиқ ижарага олиб, сув ҳавзасида айланиши мумкин. Кўлдан туриб олинган расмлар Instagram ижтимоий тармоғида жуда машҳур.

 

2. Кўллар ўлкаси, Англия

 

 

Кўллар ўлкаси жуда кўплаб романтик шоирларни илҳомлантирган. Улар орасида Сэмюэл Тейлордан тортиб Уильям Вордсвортгача бор. Шимолий Англиядаги мазкур нуқта 2017 йилдан бери ЮНЕСКО бутунжаҳон мероси рўйхатида. Бу ерга эрта тонгдан бориб шишадек тиниқ кўл манзараларини томоша қилиш мумкин.

 

3. Пертшир, Шотландия

 

 

Саёҳатсеварлар Шотландиядагидек чиройли куз бошқа ерларда бўлмаслигини айтади. Пертшир графлигида эса Гиннес рекордлар китобига киритилган жонли девор мавжуд. У дунёдаги энг баланд жонли девор сифатида қайд этилган. Маҳаллий ўрмон Эрмитажи эса кузда тилла ва оловранг тусга киради. Қадимий ёғоч уйчалар ва шаршаралар эса манзарани тўлдириб туради.

 

4. Нойшванштайн қасри, Бавария, Германия

 

 

"Реал ҳаётдаги эртакнамо қасрлар" деб қидирувга берсангиз, Нойшванштайн қасри биринчилардан бўлиб чиқади. Дисней мультфильмларидагидек минорали қаср тепаликлар билан ўралган. Бавария Альп тоғларида жойлашган мазкур сарой қирол Людвиг II учун XIX аср охирида қурилган. Ҳозир эса фақат экскурсиялар учун очиқ.

 

5. Трансильвания, Руминия

 

 

Трансильвания номи кўпчиликнинг ёдига вампирлар ва готика услуби архитектурани солиши мумкин. Аммо бундан ташқари мазкур нуқта кузги манзаралардан баҳраманд бўлиш учун ҳам айни муддао. Масалан, Мочиар ўрмонида сайр, тоққа чиқиш каби машғулотлар кунингиз мароқли ўтишини таъминлайди.

 

6. Луара водийси, Франция

 

 

Ўзининг шароби билан машҳур Франция Луараси кузги манзаралари билан ҳам сайёҳларни жалб қилади. Бу вақтда узум далалари тўқ қизил ва алвон тусга киради. Ўрта асрларга тегишли Шомон-сюр-Луар саройига қовоқ, бодринг ва бошқа сабзавотлар олиб келинади. Бу ерда халқаро боғ фестивали ўтказилади.

 

7. Лапландия, Финляндия

 

 

Лапландия одатда қиш ва Янги йил билан боғланади. Аммо кузда ҳам бу ер сайёҳлар билан қайнаётган бўлади. Бу шимол ёғдуси мавсумидир. Бундан ташқари, провинциянинг асосий шаҳри бўлган Рованиемидаги ўрмонлар эртакнамо манзара касб этади. Аммо ҳарорат -2 даражага тушиб кетади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.