Жаҳон

Ғазо секторида ҳалок бўлганлар сони салкам 9 мингга етди

Қурбонларнинг асосий қисми болалар.

Ғазо секторида ҳалок бўлганлар сони салкам 9 мингга етди

 

26 кундан бери Исроилнинг шиддатли бомбардимон қилиши остида бўлган Ғазо секторида ҳалок бўлганлар сони 271 нафарга ортиб, 8796 нафарга етди.

 

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Ашраф ал-Қудра Шифо касалхонаси олдида уюштирилган матбуот анжуманида давом этаётган Исроил ҳужумлари ҳақида гапирди.

 

Қудра Исроилнинг Ғазода 7 октябрдан бери уюштирган ҳужумларида қурбон бўлганлар сонининг 8796 нафарга етганини айтди. Уларнинг 3648 нафари болалар, 2290 нафари аёллардир. Унинг сўзларига кўра, ярадорлар сони — 22 минг 219 киши, Ғазо секторини интенсив бомбардимон қилиш давом этмоқда, ҳужумлар бошланганидан бери 2 минг 30 киши вайроналар остида қолиб кетган. 

 

Унинг сўзларига кўра, Исроил ҳужумларида 132 тиббиёт ходими ҳалок бўлган ва ҳужумда нишонга олинган 25 тез ёрдам машинаси яроқсиз ҳолга келган. 

 

Исроилнинг 58 тиббиёт муассасасини атайлаб нишонга олганига диққат қаратган Қудра, 16 касалхона ва 32 бирламчи соғлиқни сақлаш марказининг ҳужумлар ва ёнилғи тугаши туфайли ишламай қолгани ҳақидаги маълумот билан ўртоқлашди. 

 

Расмий Ғазодаги Шифо ва Индонезия касалхоналари ёнилғи етишмаслиги сабабли яқин соатларда фаолиятини тўхтатиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. 

 

Қудра дўст давлатлар ва халқаро ташкилотларни вазиятга шошилинч равишда аралашиб, Ғазо касалхоналарини ёнилғи билан таъминлашга чақирди. Акс ҳолда, Шифо ва Индонезия шифохоналарининг асосий генераторлари ишламай қолади. 

 

Қудра Мисрнинг кўп сонли ярадорларни давлатдаги касалхоналарга ўтказиш борасидаги саъй-ҳаракатларини олқишлади. 

 

Вазирлик вакилининг қўшимча қилишича, аҳволи оғир бўлган ярадорлар ҳам олиб кетилиши керак. 

custom img

Афғонистонда тошқинлар оқибатида 24 киши ҳалок бўлди

Март ойининг охиридан буён мамлакатда кузатилаётган кучли ёғингарчилик сув тошқинлари ва кўчкиларга сабаб бўлмоқда.

custom img

Европада ноаниқлик кучайди: АҚШ Полшага 5 минг нафар аскар юбормоқда

NATO бош котиби мазкур қарорни қўллаб-қувватлаб, Европа давлатлари АҚШга қарамликни камайтириши зарурлигини таъкидлади.

custom img

Ғазога ёрдам олиб кетаётган фаоллар Исроил аскарларини зўравонликда ва жинсий тажовузда айблади

Айрим фаолларнинг қовурға ва қўллари синдирилган, электрошокер қўлланиши оқибатида кўз ва қулоқларидан жиддий жароҳатлар олган.

custom img

Тинчлик кенгаши Ғазони тиклаш бўйича 15 банддан иборат режасини тақдим этди

Режада ХАМАСни босқичма-босқич қуролсизлантириш ва Исроил қўшинларини ҳудуддан олиб чиқиш назарда тутилган.

custom img

Туркий дунё ва сунъий интеллект

Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти раҳбарларининг сунъий интеллект ва рақамли ривожланишга бағишланган норасмий саммити бўлиб ўтди.

custom img

Хитой АҚШ босими остида Кубани кучли қўллаб-қувватлашини билдирди

ТИВ вакили Гуо Сзякун Кубага қарши ташқи аралашув ва сиёсий босимларни қабул қилиб бўлмаслигини таъкидлади.

custom img

Илон Маск дунёдаги илк триллионерга айланиши мумкин

SpaceX'нинг бозор қиймати қарийб 1,75 триллион долларга баҳоланмоқда.

custom img

Афғонистонда энди 9 ёшли қизларга турмушга чиқишига рухсат берилди

Толибон раҳбарияти аёллар ҳуқуқлари “Ислом шариати асосида ҳимоя қилинаётганини” таъкидлаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"