Жаҳон

Сталин яшаган далаҳовли 4,3 миллион долларга сотилди

Лот 38,4 гектар ер участкаси ва умумий майдони 3,8 минг квадрат метр бўлган кўчмас мулк ижарасини ўз ичига олади.

Сталин яшаган далаҳовли 4,3 миллион долларга сотилди

 

1930 йилларнинг бошларида ҳукумат далаҳовлилари жойлашган ҳудуддаги Иосиф Сталин яшаган мулк кимошди савдосида 403,49 миллион рублга сотилган.

 

Лот 38,4 гектар ер участкаси ва умумий майдони 3,8 минг квадрат метр бўлган кўчмас мулк ижарасини ўз ичига олади. Ягона кўчмас мулк мажмуасига 2144,6 квадрат метр майдонга эга бўлган мулкнинг асосий уйи, 711,7 квадрат метр майдонга эга маъмурий бино, 686 квадрат метр сузиш ҳавзаси ва майдони 243,7 квадрат метр бомбапаноҳ киради.

 

 

Аукционда Consulting аnd Law масъулияти чекланган жамияти 403 490 000 рубль (тахминан 4,3 миллион доллар) таклифи билан ғолиб чиққан. Ушбу ширкат Краснодар ўлкасида рўйхатга олингани айтилмоқда.

 

Аукионда сотилган мулк ХIX асрда қурилган, унинг биринчи эгаси савдогар ва Москванинг ўша пайтдаги раҳбари Александр Алексеев бўлгани айтилади. 1917 йилги инқилобдан сўнг мажмуа эгаларидан олиб қўйилиб, давлат ҳисобига ўтказилади.

 

 

Дастлаб бу ерда мактаб-интернат ташкил этилади. 1932 йилда мулк Сталиннинг ёзги дачасига айланади. У хотини вафотидан кейин то Кунцеводаги янги дачаси битгунига қадар шу ерда яшаган.

 

1989 йилда бинода саратон касаллигига чалинган болалар учун реабилитация маркази очилди. 2004 йил кузида мулк реконструкция учун ёпилди, аммо таъмирлаш ишлари тугатилмаган. ОАВга кўра, бино ҳозир ташландиқ ҳолатда.

 

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Сталин яшаган далаҳовли 4,3 миллион долларга сотилди | Zamon.uz