Спорт

Каратэ спорти янада ривожлантирилади

Ўзбекистон каратэ ассоциацияси ташкил қилиниши айтилмоқда.

Каратэ спорти янада ривожлантирилади

 

“Каратэ (WKF) спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

 

Қарорга кўра, 2023–2026 йилларда каратэ (WKF) спорт турини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди. Жумладан:

 

  • аҳолининг барча қатламлари каратэ билан шуғулланиши учун ҳудудларда “Каратэ ҳамма учун” дастури амалга оширилади;

  • боғчаларда “Кидс каратэ” (kids karate) лойиҳаси ишга туширилади.

 

Қарор билан Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси Ўзбекистон каратэ (WKF) ассоциацияси этиб қайта ташкил қилиниб, жойларда унинг ҳудудий бўлинмалари фаолияти йўлга қўйилади.

 

Шунингдек, жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида паракаратэни ривожлантириш учун Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси тузилмасида паракаратэ бўлими ташкил этилади.

 

2023–2026 йилларда Ўзбекистонда каратэ (WKF) билан доимий шуғулланувчилар сонини 55 минг нафарга етказиш (жумладан, жорий йилда 40 минг нафар) назарда тутилган.

 

2024 йилдан бошлаб ҳар йили:

 

  • республиканинг барча ҳудудларида 7 октябрь куни – Бутунжаҳон каратэ кунига бағишланган Каратэ фестивали;

  • каратэ ва паракаратэ бўйича нуфузли “Uzbekistan Open” халқаро турнири;

  • белгиланган ёш тоифалари бўйича уч босқичли (туман/шаҳар, ҳудудий ва республика) чемпионатлар ва кубоклар;

  • каратэ бўйича давлат спорт-таълим муассасалари ўртасида “Ўзбекистон чемпионати” мусобақаси ўтказилади.

 

Қарорга кўра, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тизимида Ўзбекистон каратэни ривожлантириш маркази ташкил этилади.

 

Мазкур марказ барча ёш тоифалари бўйича терма жамоаларнинг ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш учун асосий спорт базаси ҳисобланади.

 

2024 йил 1 мартгача жойларда каратэ билан шуғулланаётган, шунингдек, мусобақаларда қатнашувчи барча спортчилар тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ рақамлаштирилади.

 

2024/2025 ўқув йилидан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида каратэ бўйича бакалавриат таълим йўналишига ва магистратура мутахассислигига амалдаги ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари жорий ўқув йилига нисбатан 2 бараварга оширилади.

custom img

Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги рақиблари маълум бўлди

Мусобақа жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойларида Қатарда бўлиб ўтади.

custom img

“Арсенал” 22 йиллик танаффусдан сўнг Англия чемпионига айланди

Бу “Арсенал” тарихидаги 14-чемпионлик унвони бўлди.

custom img

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал остонасида мағлубиятга учраб турнирни тарк этди

Япония пенальтилар сериясида омадлироқ чиқди.

custom img

Хусанов “Манчестер Сити”да мавсумнинг энг яхши футболчиси соврини учун даъвогарлик қилмоқда

Саралаш босқичида жамоа футболчилари иштирок этиб, якуний уч номзод аниқланган.

custom img

Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасида энг кўп гол урган футболчи бўлди

Футболчи мавсум давомида 22 та гол уриб, 5 та голли узатмани амалга оширган.

custom img

Ҳусановнинг иккинчи соврини: “Манчестер Сити” Англия Кубоги ғолиби бўлди

Абдуқодир Ҳусанов мусобақада ғалаба қозонган илк ўзбекистонлик футболчига айланди.

custom img

Абдулазиз Алимжонов Ўзбекистонга Осиё чемпионатидаги илк медални олиб келди

Спортчи силтаб кўтариш машқида 191 килограмм натижа қайд этиб, учинчи ўринни эгаллади.

custom img

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ–2026 олдидан тайёргарлик режаси маълум қилинди

Терма жамоа ЖЧ–2026 олдидан Канада ва Нидерландияга қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"