Байден ёки Трамп?
Америкаликлар президентликка номзодни танлашни бошлади.

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп келаси йилги президентлик сайловларида ғалаба қозониш учун муҳим бўлган олтита штатдан бештасида мамлакатнинг амалдаги раҳбари Жо Байденга қараганда кўпроқ сайловчилар томонидан қўллаб-қувватланган. The New York Times газетаси ўтказган сўров натижалари шундан далолат беради.
Унга кўра, Байден Аризона, Жоржия, Мичиган, Невада ва Пенсилвания штатларида Трампдан 4-10 фоиз пунктга, фақат Висконсин штатида икки фоизга ортда қолган. Шундай қилиб, агар сайловлар ҳозир бўлди деб ҳисобланса, мазкур штатларда Трамп сайловчиларнинг 67 фоиз овозини, Байден эса 10 фозини олган бўларди. Нашр таъкидлаганидек, Байденни қўллаб-қувватлаш турли демографик гуруҳларда камайиб бормоқда, бу америкаликларнинг учдан икки қисми (67 фоиз) мамлакат нотўғри йўналишда кетаётганига ишониши билан боғлиқ.
“Агар сайловлар ҳозир бўлиб ўтса ва номзодлар демократ Жо Байден ва республикачи Доналд Трамп бўлса, сиз кимга овоз берган бўлардингиз” деган саволга жавоб берар экан, респондентларнинг 44 фоизи Трампни танлаган, атиги 39 фоизи Байденга овоз беришга тайёр. Шу билан бирга, сўров иштирокчиларининг 48 фоизи, агар у Байден бўлмаса, АҚШда Демократик партиядан президентликка номзодга овоз беришга тайёр, респондентларнинг 59 фоизи Байденнинг ишини маъқулламайди.
Сўров иштирокчиларининг аксарияти (59 фоизи) номзод танлашда ишсизлик, солиқлар ва яшаш нархи каби иқтисодий муаммоларни қандай ҳал қилиш ҳақида қайғурмоқда. Респондентларнинг 29 фоизи учун номзод танлашда ижтимоий масалалар муҳим аҳамиятга эга. Америка иқтисодиётининг аҳволини ҳозирда респондентларнинг 81 фоизи салбий баҳолаган.
Сўровномада Аризона, Висконсин, Жоржия, Мичиган, Невада ва Пенсилвания штатларидан 3662 нафар америкалик сайловчи иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШда навбатдаги президентлик сайловлари 2024 йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтади. Жорий йилнинг 25 апрель куни Байден энг юқори ҳукумат лавозимига қайта сайланиш учун курашаётганини эълон қилди. Трамп 2022 йил ноябрь ойида сайловолди пойгасига киришини эълон қилган.
Қўшимча маълумот учун, АҚШнинг амалдаги раҳбари Жо Байденнинг кексалиги кўплаб америкаликларни ташвишга солмоқда. У сўнгги вақтларда оммавий тадбирларда тинимисиз ноқулай вазиятларга тушиб қоляпти.
АҚШ раҳбари Канада бош вазири билан Америка қитъасининг иқтисодий фаровонлик йўлидаги ҳамкорлиги саммити доирасидаги учрашувда ноқулай вазиятга тушиб қолган.
Америка президенти ўз нутқи давомида қўшни давлат ҳукумати раҳбарига миннатдорчилик билдиришга қарор қилди, бироқ унинг исмини ўзиники билан адаштириб юборди.
"Бош вазир Жо ва президентга миннатдорчилик bildiraman... Бош вазир Трюдога миннатдорчилик билдираман", - деган Байден.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Америка президенти Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан учрашувда ўз позициясини чалкаштириб юборган ва уни мамлакат президенти деб атаган эди.
Шу билан бирга Жозеф Байден унинг энг катта муаммоси ёши эканлигини ўзи ҳам тан олган.







