Малайзияда меҳмонхона қулаб тушди
Бинода қурилиш ишлари олиб борилаётган эди.

Малайзияда қурилаётган меҳмонхона қулаб тушди, деб хабар бермоқда “Хабар 24”.
Тўрт киши жароҳат олди, яна тўрт киши вайроналар остида қолмоқда. Уларнинг аҳволи маълум эмас. Воқеа жойидан олинган видеолавҳалар маҳаллий ОАВ томонидан эълон қилинган.
Қутқарув хизматлари маълумотларига кўра, қулаш вақтида бинода қурилиш ишлари давом этаётган эди. Фожиа эрта тонгда содир бўлгани учун ҳудудда одам кўп бўлмаган. Қулаш сабаблари ҳозирча номаълум.







