Жаҳон

Сувимиз тугаб бормоқда

Сўнгги йилларда Европа аҳолисининг 30 фоизи сув танқислигидан азият чекмоқда. Бу вазиятни ўнглаш мумкинми?

Сувимиз тугаб бормоқда

Бугун кўпчилик сувни қаердан олиш ҳақида қайғурмай яшаса ҳам бўлади. Аммо сайёра одамлар билан тўлиб бориши ва сувга талабнинг ошиши фонида инқироз юзага келмоқда. У йилдан-йилга катталашиб, глобал муаммога айланади.

 

Инсоннинг кундалик ичиши учун 2 литр сув етади, аммо овқат тайёрлаш учун кунига 3 минг литр сув сарфланади. Бу талабни қондириш қишлоқ хўжалиги учун кундан-кунга мураккаб вазифага айланиб бормоқда. Ирригация тизимлари дунёдаги чучук сувнинг 70 фоизини сарфлайди.

 

Лондон қироллик коллежининг экология сиёсати бўйича профессори Нахо Мирумачининг сўзларига кўра, Буюк Британия қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кўп импорт қилгани учун дунёнинг бошқа қисмларидаги сув сарфини кузатиб туришга мажбур.

 

Ҳозирги кунда Ер юзидаги қарийб 3,6 млрд одам етарлича сув ишлатиш имконига эга эмас. Уларнинг катта қисми Яқин Шарқ ва Африкада яшайди.

 

БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги агентлигининг ер ва сув ресурслари бўйича мутахассиси Жиппе Хугевин Европада ҳарорат ўта қизиб кетаётгани туфайли қитъада айрим маҳсулотларни етиштириб бўлмаётганини айтади.

 

Испания эса бу вазиятда энг кўп зарар кўраётган давлатдир. Сўнгги уч йил давомида мамлакатда ёғингарчилик паст, ҳарорат эса юқори бўлди. Мамлакат метеорология хизмати шу йил бошида узоқ муддатли қурғоқчилик бошланаётганини эълон қилди. Испания фермерлар ташкилоти айрим экин майдонлари бутунлай фойдаланишга яроқсиз ҳолга келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

 

Европанинг шимолий ва шарқий қисмлари ҳам қурғоқчиликдан азият чекмоқда. Ёмғирли альбион бўлган Буюк Британия ҳам қурғоқчиликка дуч келиб, қишлоқ хўжалигида оқсашни бошлаган.

 

Сув ресурслари етишмовчилиги нафақат қишлоқ хўжалиги, балки энергетика секторига ҳам зарар етказади. Дарёларда сув сатҳи пасайиши гидроэнергетика ҳажмининг ҳам пасайишини билдиради.

 

Олимлар 2030 йилга бориб Ер аҳолиси 8,5 млрдга етишини айтмоқда. Бу эса сув танқислигини янада кучайтиради. Ўшанда сув ресурсларига босимни юмшатиш, яъни табиатга ғамхўрлик билан одамларни сув билан таъминлашга эҳтиёж сезилади.

 

Халқаро метеорология ташкилоти жаҳонда сув айланмаси мувозанатдан чиқаётганини билдирди. Ташкилот 2022 йил учун "Глобал сув ресурслари" хисоботида сув сиёсатини ўзагидан ўзгартиришни тавсия қилган.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Сувимиз тугаб бормоқда | Zamon.uz