Бир йилда Шимолий Америкада гиёҳванд моддалар билан боғлиқ 90 мингга яқин ўлим қайд этилган
АҚШ ва Хитой наркотрафикка қарши биргаликда курашади.

АҚШ ва Хитой наркотрафикка қарши биргаликда курашади.
Бу ҳақда 16 ноябрь, пайшанба куни Сан-Францискода бўлиб ўтган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги (APEC) саммити доирасида икки давлат раҳбарлари Жо Байден ва Си Жинпинг келишиб олди.
Оқ уйдаги манбалар Хитой ва Қўшма Штатлар синтетик фентанил гиёҳвандлик моддасининг ноқонуний ишлаб чиқарилиши ва савдосига чек қўйиш учун биргаликда ҳаракат қилишини муҳим деб атади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси яқинда эълон қилинган ҳисоботида таъкидланишича, 2021 йилда Шимолий Америкада гиёҳванд моддалар дозасини ошириб юбориш билан боғлиқ 90 000 га яқин ўлим қайд этилган ва у ўсиб бормоқда.







