Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев: Бугунги тадбиркор ёшлар - Янги Ўзбекистон маҳсули

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Термиз шаҳрида барпо этилган Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасини бориб кўрди.

Шавкат Мирзиёев: Бугунги тадбиркор ёшлар - Янги Ўзбекистон маҳсули

 

Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 21 апрелдаги қарорига мувофиқ, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ташкил этилмоқда. Бу уларнинг тадбиркорлик фаолиятини бошлаши ва юритишлари учун замин бўлмоқда.

 

Термиз шаҳрининг Тинчлик маҳалласи ҳудудида ҳам шундай шароит ташкил этилди. 2 гектар майдондаги биноларда жами 42 та лойиҳа жойлаштирилди. Улар қурилиш материаллари, кимё ва нефть-кимё, мебелсозлик, озиқ-овқат, тўқимачилик саноатига тааллуқли. Биноларни харид қилиш, ускуналар олиб келиш ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан имтиёзли кредитлар тижорат банклари орқали ажратилади. Барча корхоналар ишга тушгач, 500 дан ортиқ иш ўрни яратилади.

 

Давлатимиз раҳбари бу ерда жойлаштирилган корхоналар маҳсулотларини кўздан кечирди. Улардан бири анор шарбатини қадоқлаб, қўшни давлатларга экспорт қилмоқда. Яна бири кийим ва гилам тўқишни йўлга қўйиб, хотин-қизларни иш билан таъминлаган.

 

Президент бундай саноат зоналарини вилоятнинг ҳар бир туманида барпо этиш, маҳаллаларда ҳунармандчилик, касаначиликни кенгайтириш зарурлигини таъкидлади. Икки йиллик тажрибадан келиб чиқиб, Сурхондарёда ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича алоҳида қарор қабул қилиш, бунга 50 миллион доллар маблағ ажратиш бўйича таклиф ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

 

- Бугунги тадбиркор ёшлар - Янги Ўзбекистон маҳсули. Уларнинг билими ҳам, интилиши ҳам янгича. Шунинг учун саноат зоналарини ёшларнинг ўзига бериш керак. Бу туманлар учун тайёр «лойиҳалар фабрикаси» бўлади. Мутасаддилар фақат корхоналарни инновацияга ўтказишга, бозорга чиқишга кўмаклашиши керак. Бунда асосийси - таннарх, сифат, рақобат, - деди Шавкат Мирзиёев.

 

Шунингдек, бу вилоят ёшларининг спортга қобилияти зўрлиги, лекин улар шуғулланаётган спорт турлари чекланиб қолгани қайд этилди. Шу боис Сурхондарё ёшларини спортга жалб қилиш бўйича қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси белгиланди. Бу мақсадларга 30 миллиард сўм йўналтирилиши кўзда тутилмоқда. «Учқизил» сув омборида байдарка ва каноэда эшкак эшиш базаси ташкил қилинади.

 

Шу ерда маҳаллий саноат маҳсулотлари намойиш этилди, инвестисия лойиҳалари тақдимоти ўтказилди. Сурхондарё вилоятида умумий қиймати 4 миллиард 600 миллион долларлик 82 та инвестисия лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бунинг 4 миллиард доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестисиядир. Энергетика, кимё, тоғ-кон, қурилиш материаллари, тўқимачилик ва бошқа саноат тармоқларидаги бу лойиҳаларда қўшимча қийматли маҳсулотлар, ўн минглаб иш ўрни яратилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Шавкат Мирзиёев: Бугунги тадбиркор ёшлар - Янги Ўзбекистон маҳсули | Zamon.uz