Жаҳон

Италияда мафияга қарши судда 200 дан ортиқ кишига ҳукм ўқилди

"Ндрангета" Калабрия мафияси устидан суд жараёнида прокурорлар 322 айбланувчига жами 5000 йилга яқин қамоқ жазосини сўраган.

Италияда мафияга қарши судда 200 дан ортиқ кишига ҳукм ўқилди

 

Италия суди 20 ноябрь куни Италия жанубидаги Калабрия вилоятидан "Ндрангета" жиноий мафия гуруҳига алоқадор бўлган 200 дан ортиқ кишини айбдор деб топди ва турли муддатларга қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу сўнгги 30 йил ичида мамлакатдаги энг йирик мафия иши бўйича суд бўлди.

 

Умуман олганда, ишда 400 дан ортиқ модда, жумладан, гиёҳвандлик воситалари ва қурол савдоси, товламачилик ва мафия билан алоқадорликда айбланган 338 киши иштирок этган. Прокурорлар 322 айбланувчига жами 5000 йилга яқин қамоқ жазосини сўраган.

 

Натижада суд 131 нафар айбланувчини оқлади ва 207 нафарини жами 2000 йилдан ортиқ қамоқ жазосига ҳукм қилди. Ҳукмнинг эълон қилиниши тахминан бир ярим соат давом этди.

 

 

Энг оғир жазолар "Ндрангета"нинг икки етакчи аъзоси — Саверио Рационале ва Доменико Бонавотега берилди - 30 йиллик қамоқ жазоси. Айбланганлар орасида 11 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган собиқ депутат Жанкарло Питтелли ҳам бор.

 

Ҳукмлар Ламеция-Терме шаҳрида шу мақсадда махсус қурилган мажмуада бўлиб ўтган қарийб уч йиллик суд жараёнини якунлади. Суд жараёнида яна 70 нафар судланувчи 2021 йил ноябрь ойида жазо муддатини қисқартириш эвазига тезкор суд жараёнини танлаб, айбдор деб топилди.

 

Маълумот ўрнида: "Ндрангета" Италиядаги энг нуфузли замонавий мафия гуруҳларидан бири ҳисобланади. У қурол, одам савдоси ва гиёҳванд моддалар билан шуғулланади ҳамда кўп миллиард долларлик айланмага эга. 2016 йилда унинг аъзолари 2012 йилда содир бўлган икки даҳшатли зилзиладан сўнг Италия шимолида қурилиш бизнеси ва кўчмас мулк билан боғлиқ операцияларда фирибгарликда айбланган эди.

custom img

Тожикистон ҳижоб ва узун соқол тақиқлангани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Айрим ОАВларда тарқалган ҳижоб ва соқол бўйича маълумотлар ҳақиқатга мос келмайди.

custom img

Покистонда кучли ёмғирлар оқибатида 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Муссон ёмғирлари юзлаб биноларга зарар етказиб, 200 дан ортиқ иншоотнинг бутунлай вайрон бўлишига сабаб бўлди.

custom img

АҚШ ва Саудия Арабистони Ироқдаги объектга зарба берди

Вашингтон операция АҚШ ва Саудия Арабистони манфаатларига таҳдид солаётган нишонларга қарши ўтказилганини, воқеалар Эрон ракеталари билан боғлиқ эмаслигини билдирди.

custom img

Инфантино Жаҳон чемпионати улушларини хусусий инвесторларга сотмоқчи

Ташаббус UEFАнинг кескин танқидига сабаб бўлди.

custom img

Япониядаги зилзила қурбонлари сони 13 нафарга етди

Зилзила оқибатларини бартараф этиш ва қидирув-қутқарув ишларига 4,6 мингга яқин ҳарбий хизматчиси жалб этилган.

custom img

Трамп Нетаняхуни одатдагидан совуқроқ кутиб олди

АҚШ президенти ва Исроил бош вазири ўртасидаги таранглик бир неча ҳафтадан буён давом этмоқда.

custom img

Россияда Ўзбекистон фуқароси террорчилар билан алоқани яширгани учун ҳибсга олинди

Эркак халқаро қидирувдаги террорчилик ташкилоти аъзоси билан олти ой давомида мунтазам мулоқот қилган.

custom img

Японияда 7,1 магнитудали зилзила оқибатида савдо марказида портлаш бўлди

Табиий офат оқибатида электр таъминоти узилди, йўллар ва бинолар шикастланди, савдо марказида юз берган портлашдан кейин 20–30 нафар ишчи бедарак йўқолди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"